Нарх сиёсатини тузиш ва корхоналарни қўшимча солиқдан ҳимоялаш

preview

СКнинг VI бўлими кучга кириши билан корхоналарда нарх белгилашда кўп саволлар туғилмоқда, чунки энди нархлар солиқ хавфи билан узвий боғлиқдир.  Нарх сиёсатини тузишда нимани ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди:

 

– “2022 йилда корхоналар шартномага доир муносабатлар ва бухгалтерия ҳисобида бозор шартларига таянган ҳолда нарх белгилашда давом этишлари мумкин. Бироқ энди улар фойда солиғи, ЖШДС, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, ҚҚС, акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш мақсадларида нарх белгилашнинг солиқ ҳисобини ҳам юритишлари керак. Шунингдек, у ёки бошқа вазият солиқ органи нуқтаи назаридан қандай кўринишини аниқ тушунишлари керак.

Хусусан:

Т/р

Вазият

Хавф-хатарлар

1

Битим тарафлари турли солиқларни тўлашади - бири фойда солиғи ва ҚҚСни, бошқаси - айланмадан олинадиган солиқни

ДСХОнинг битим тарафларига нисбатан эътибори ортади, сабаби тарафлар нархлар билан манипуляция қилишлари, айланманинг бир қисмини “соя”га олиб чиқиб, солиқ солиш базасини яширишлари мумкин

2

Битим тарафлари - аффилланган

Трансферт нархни белгилаш қоидалари кучга киради

3

Битим тарафларидан бири трансферт нарх бўйича битим тузиш натижасида солиқ нафига эга бўлади

ДСХО солиқлардан бўйин товлаган тарафга яширилган солиқ солиш базаси бўйича қўшимча солиқлар ҳисоблашга ҳақли

Бунда ДСХО учун юқорида баён этилган вазиятлар амалиётда рўй берадиган вазиятларга нисбатан умуман бошқача кўринишга эга бўлиши мумкин. Корхона солиқлардан бўйин товлаш эмас, балки максимал фойда олиш мақсадида нархни белгилаши мумкин. Нарх реализацияни рағбатлантириш ва максимал тушум олиш учун арзонлаштирилиши мумкин. Масалан, корхона чегирмалар, бонуслар қўллайди, реклама акцияларини ўтказади ёки узоқ вақтдан буён ишлаётган ва келажакда ишлашдан манфаатдор бўлган муайян контингент учун шунчаки нархни арзонлаштиради.

 

Солиқ органини нима билан ишонтириш мумкин

Ягона таъсирчан далил - бу тўғри расмийлаштирилган нархлар ҳисоб-китоби.

Нарх белгилашга турли ёндашувлар мавжуд, фақат базавий қоида ўзгармайди: сиз корхона харажатларини қоплайсиз ва фойдага ҳиссани таъминлайсиз.

Дастлаб бюджетлашни амалга оширинг: сотиш ҳажмларини, харажатлар суммаси ва турларини режалаштиринг. Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда корхона ўзи учун зарар кўрмай ишлаш нуқтасини, маҳсулот ассортиментини ва хусусан, нархларни белгилаши мумкин.

“Харажатлар плюс” нархни белгилаш усули тўлиқ ёки ўзгарувчан чиқимларга устама формуласи бўйича қўлланиши мумкин. Тўлиқ чиқимларга устама фойдага ҳиссани таъминлаши, ўзгарувчан чиқимларга устама - доимий харажатларни қоплаши ва яна фойдага ҳиссани таъминлаши керак.

“Мақсадли нарх” бозордаги улушни ва рақобат муҳитида ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида товарларнинг муайян гуруҳига тайинланади. Далил сифатида рақобатчилар нархларининг маркетинг тадқиқотлари  маълумотларидан фойдаланинг. Нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарларга ҳам мақсадли нарх белгиланиши мумкин.

Шу билан бир вақтда сотишларни қоплаш ҳудудини ҳисоб-китобга киритинг - Тошкент шаҳри ва вилояти, улгуржи бозорлар, одатдаги бозорлар ва алоҳида турган дўконлар. Бу масалани алоҳида ўрганиш лозим, сабаби маҳсулотни олиб сотиш мақсадида сотиб олган харидорлар орқали товарингизни “иккиламчи сотиш” амалга оширилиши мумкин. Сотиш ҳудудлари ўртасида захиралар олиб ўтилиши мумкин ва бу сизнинг натижангизга таъсир этади.

14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ нормалари ҳам корхоналарга бозор нархлари базасида ҚҚС ҳисоблаб чиқиш мажбуриятини юклайди. Яъни корхона томонидан реализация қилинаётган активларга қандай нарх белгиланишидан қатъи назар, солиқ солиш давлатга зиён етказмасдан амалга оширилади. Бозор қийматини қуйидагилардан аниқлаш мумкин:

  • бозор нархлари (нарх-варақлар) тўғрисида ўз маълумотларидан;
  • ахборот-нарх агентликлари маълумотларидан;
  • ОАВдан олинган маълумотлардан;
  • биржа хабарларидан;
  • ДБҚ томонидан эълон қилинадиган божхона статистикасидан (сўровга кўра ёки расмий манбада);
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда нархларни аниқлаш учун нормативлар белгилайдиган ваколатли органларнинг маълумотларидан.

Нарх сиёсатида мавсумлар билан боғлиқ юзага келадиган вазиятларни алоҳида ёритинг. Захиралар айланмасини ошириш учун корхона “мавсумдан ташқари” пайтда нархларни арзонлаштириши мумкин. Ёки, яроқлилик муддати тез орада ўтиб кетадиган бўлса, корхона ўз товарларини арзонлаштириши (чегирмалар тақдим этиши) мумкин. Ушбу вазиятлар 489-сон ВМҚда назарда тутилган ва қонун чиқарувчи шу муносабат билан бозор нархининг арзонлаштирилишига йўл қўяди.

Эътибор беринг

Нарх сиёсатини тузишнинг бошқа муҳим масалалари ҳам мавжуд. Биз уларни қуйидаги вебинар чоғида кўриб чиқамиз:

 

Сизга қуйидаги материаллар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Нархни белгилаш Нархни белгилаш Нархни белгилаш /ul/publish/doc/text179492_narh_siesatini_tuzish_va_korhonalarni_qushimcha_soliqdan_himoyalash