ЭҲФ - мажбурий, далолатнома - тарафлар ихтиёрига кўра

preview

Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди:

 

– Ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси - моҳияти ва мазмунига кўра турлича ҳужжатлар бўлиб, уларга ҳар хил ёндашув қўлланилади.

ЭҲФни шакллантириш бўйича мажбуриятлар СКнинг 47-моддасида белгиланган, бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштириш зарурати эса битим тарафлари томонидан тузилган шартномада белгиланади.

Агар хизматлар - таркиби бўйича турлича бўлса (масалан - консалтинг), бу ерда бажарилган ишлар далолатномасини тузган яхши албатта, унда кўрсатилган хизматлар ҳажми ва хусусияти ёзилади.

Агар хизматлар - қатъий белгиланган тўлов билан бир турдаги бўлса (ҳар ойлик тўлов, абонент тўлови ва ҳ.к.), яъни сумма ўзгармаса ва қайтарилмаса, хизматлар етказиб берувчисининг иштироки минималлаштирилган (ижара ва ҳ.к.), ишлар рўйхати эса шартнома шартларида назарда тутилган бўлса - далолатнома шарт эмас, фақат ЭҲФни расмийлаштириш етарли бўлади. Бироқ бу ҳолда ҳар ойлик ўзаро ҳисоб-китоблар нима асосида рўй бераётганлиги шартномадан тушунарли бўлиши керак.

Бироқ, агар шартнома, масалан, ускунага техник хизмат кўрсатиш шартномаси нафақат қатъий белгиланган тўловни, балки анча таъмирлаш ишларини талаб қиладиган одатдан ташқари вазиятларда қўшимча тўловни назарда тутса, у ҳолда бундай ҳоллар юзага келганда далолатномани тузиш ниҳоятда мақсадга мувофиқ бўлади.

Умуман, бажарилган ишлар далолатномаси шартноманинг иккала тарафи учун ҳам фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳар икки тараф томонидан тасдиқланган ва муайян давр учун ишларнинг ҳақиқий ҳажми ва унинг қийматидан далолат берувчи ҳужжатдир. У кейинчалик қандайдир ҳолатларни исботлаш талаб қилинган тақдирда судда асқотиши мумкин.

Хусусан, ФКнинг 646-моддаси 2-қисмига асосан ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли.

Қўшимча равишда қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲА ЭҲА ЭҲА /ul/publish/doc/text179999_ehf_-_majburiy_dalolatnoma_-_taraflar_ihtieriga_kura