ТМЗларнинг турли тоифаларини асосий воситаларга ўтказиш тартиби

preview

Янги 5-сонли БҲМСни ҳисобга олган ҳолда ТМЗларни асосий воситаларга хатосиз ўтказиш тартибини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА тушунтириб берди.

Материалда:

– ТМЗларни АВ таркибига ўтказишни ҳужжатлаштириш ва юклаб олиш учун зарур шакллар;

– ТМҚларни АВга ўтказиш бўйича амалий вазиятлар таҳлили ва уларга бухгалтерия ўтказмалари.

Мутахассиснинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– ТМЗларни 5-сонли БҲМС 10-бандига мувофиқ асосий воситалар таркибига ўтказиш мумкин, агар улар:

  • корхона фаолиятида узоқ вақт – 1 йилдан ортиқ фойдаланилса ;
  • ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида белгилаган АВ таркибида активларни ҳисобга олиш мезонларига мос келса .

 

ТМЗларни АВ таркибига ўтказишни қандай ҳужжатлаштириш керак  

1. Раҳбарнинг буйруғи ёки ТМЗларни АВ таркибига ўтказиш сабабларини кўрсатадиган бошқа ҳужжатни расмийлаштиринг.

2. Ушбу буйруқ асосида ТМЗларни АВ таркибига ўтказиш тўғрисидаги далолатномани тайёрланг.

Эътибор беринг

ТМЗларни АВ таркибига ўтказиш тўғрисидаги далолатнома шаклини мустақил равишда ишлаб чиқинг ва ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланг. Далолатномага бирламчи ҳисоб ҳужжатининг мажбурий реквизитларини киритинг.

3. Ички кўчириш юкхатини икки нусхада тўлдиринг. Масалан, омбордан цех ёки офисга. Юкхатнинг биринчи нусхаси омборда қолади, иккинчиси – АВни қабул қилувчи бўлинмага топширилади.

4. АВни фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузинг.

5. АВ инвентар карточкасини расмийлаштиринг.

 

ТМЗларни АВга ўтказиш бўйича вазиятлар таҳлили

1. Тайёр маҳсулот АВ таркибига ўтказилади

Тайёр маҳсулот таркибидан ўтказилган асосий воситани унинг ишлаб чиқариш таннархи асосида баҳоланг . Уни 4-сонли БҲМС 4-бобига ва «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ аниқланг. Ишлаб чиқариш таннархига қуйидагиларни киритинг:

  • ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
  • ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
  • ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий солиқ;
  • ишлаб чиқариш мақсадидаги АВ ва НМА амортизацияси;
  • бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.

Мисол

Тайёр маҳсулотни АВ таркибига ўтказиш

ҚҚС тўловчи ўзи ишлаб чиқарган мебелни хизмат мақсадларида фойдаланиш учун офисга топширади.

Тўплам АВни тан олиш мезонларига мос келади. Унинг ишлаб чиқариш таннархи – 20 млн сўм.

Бир тўплам мебель учун ишлаб чиқаришда фойдаланилган материаллар бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚС 1,2 млн сўмни ташкил қилади.

Мулкни бир бўлинмадан бошқасига ўтказиш – бу товарларни реализация қилиш бўйича айланма эмас, шунинг учун ҚҚС солинмайди .

АВга ўтказиладиган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда ҳисобга олинган ҚҚСни тузатиш керак эмас .

Мебелни йиғиш ва ўрнатиш харажатлари 0,5 млн сўмни ташкил қилди.

Бошланғич қиймат 20,5 млн сўмни (20+0,5) ташкил қилади.

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

   

дебет

кредит

Тайёр маҳсулот АВ таркибига ўтказилди

20

0820

2810

Йиғиш ва ўрнатиш харажатлари акс эттирилди

0,5

0820

1000
6010

6520
6710

6990
ва б.

АВ фойдаланишга киритилди

20,5

0140

0820

 

2. Товарлар АВ таркибига ўтказилади

Товарларни АВ таркибига сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда уларни сотиб олиш таннархи бўйича ўтказинг  .

Мисол

Товарларни АВ таркибига ўтказиш

Савдо корхонаси офисга сотиладиган офис техникасининг бир қисмини топширади. Корхона қайта сотиш учун фойдаланишга тайёр 3D-принтерларни сотиб олган. Принтерлардан бирини корхона ўз эҳтиёжлари учун фойдаланмоқчи. 3D-принтер ҳисоб сиёсатида белгиланган АВ таркибида активларни ҳисобга олиш мезонларига мос келади. Сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда принтернинг сотиб олиш қиймати – 18 млн сўм. Ушбу сумма АВнинг бошланғич қиймати сифатида тан олинади.

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

   

дебет

кредит

Товарлар АВ таркибига ўтказилди

18

0820

2900

АВ фойдаланишга киритилди

18

0150

0820

 

 

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ul/publish/doc/text181017_tmzlarning_turli_toifalari_asosiy_vositalarga_qanday_utkaziladi