Полезное для бухгалтера в декабре:
2022 йилнинг II чораги учун статистика ҳисоботи қандай топширилади
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг II чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
Шаклни қандай тўлдириш ва жўнатиш ҳақида “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА сўзлаб берди:
– Рўйхатга тушган корхоналар 4-kb savolnoma шакли бўйича кузатувдан ўтказилади. Уни 2022 йил 15 июлга қадар топшириш зарур.
Қандай қилиб дастурга кириш ва шаклни тўлдириш мумкин
1. ЭРИси ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади.
“Шахсий кабинет”га тушиш учун ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг.
2. “Шахсий кабинет”нинг ўнг қисмида тугмалар - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “ҳолатлари” (“жўнатилганлар”, “рад этилганлар”, “қабул қилинганлар”) ва статистика органларининг хабарномалари акс эттирилади.
Кабинетнинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танланг.
3. Кейин 4-kb savolnoma шаклини танланг ва “Жўнатиш” тугмасига босинг. Хавотирланманг, сизда шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.
4. Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботининг юқори панели) билан тўлдиргач, “Жўнатиш” тугмасига босинг.
4-kb savolnoma шаклининг ҳар бир бўлими бўйича мантиқий назорат - кўрсаткичларни тўғри тўлдириш формуласи билан текшириш назарда тутилган.
Шакл бўлимларида “Сақлаш” тугмасига босишни ҳам унутманг. Акс ҳолда сизнинг бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва қайтадан тўлдиришга тўғри келади.
Шунингдек, тўлдиришда йўл-йўриқлар - шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги - 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги тўғрисида изоҳларга эътибор беринг.
5. Ҳисоботнинг тўлдирилган шаклини 4-kb savolnoma шаклининг “Якуний қисми”да тегишли тугмага босган ҳолда Excel га юклаш мумкин.
“Шахсий кабинет”дан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва кейин “Чиқиш” тугмасига босинг.
Қўшимча маълумот
- 4-kb savolnoma шаклини тўлдириш юзасидан муаммолар ёки саволлар юзага келса, сизга (71) 202-81-07, (71) 202-81-08 телефон рақамлари орқали маслаҳат беришади;
- eStat 4.0. дастури ишидаги техник масалаларни (71) 202-81-45 телефон рақами орқали аниқлаштириб олиш мумкин.