Полезное для бухгалтера в декабре:
Бола туғилганда "суюнчи"ни ва дафн этиш учун нафақаларни қаердан олинади
“Ходимнинг онаси вафот этди. Дафн этиш учун нафақа қандай олинади? Илгаригидек ижтимоий таъминот бўлими орқали ариза бериш керакми ёки нимадир ўзгардими? Раҳбарнинг буйруғи асосида унга 1 млн сўм тўламоқчимиз, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича оқибатлар бўладими?”.
Buxgalter.uz ушбу саволни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВАга йўллади:
– 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан бошлаб эса - бутун Ўзбекистон бўйича:
- тиббиёт муассасаси томонидан вафот этганлик тўғрисидаги маълумотнома бериш тартиби бекор қилинди;
- "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш регламенти жорий этилади .
Композит хизматлар - бу битта ариза асосида электрон шаклда кўрсатиладиган бир нечта давлат хизматларининг жами.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ, Пенсия жамғармаси ва тижорат банки жалб қилинган. Улар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Мазкур давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Дафн этиш учун нафақа қандай олинади
Қуйидагилар ушбу нафақани олиш учун ариза берувчи бўлиши мумкин:
1) вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ёки қонуний вакили;
2) улар бўлмаганда - дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс.
Нафақани олиш учун ариза берувчи ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун муддат ичида нафақа тўлаш мажбурияти юклатиладиган тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин. Бунинг учун банкка ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки тиббиёт муассасаси томонидан берилган QR-код қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш зарур.
Тегишли ҳолат тасдиқланганидан сўнг тиббиёт муассасаси ходими вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади, у ўлим ҳақидаги электрон тиббий гувоҳномани шакллантиради .
Ушбу маълумотлар 1 соат ичида тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги ФҲДЁга - "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" тизимида қайд этиш учун юборилади. Шундан сўнг, ФҲДЁ бўлими ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига ҳамда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон шаклда юборади.
Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан ФҲДЁ уларга ўлим ҳақидаги маълумотномани гербли гувоҳномада расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.
Сўнгра, тиббиёт муассасаси QR-код қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчига 2 нусхада, шу жумладан вафот этганни дафн этиш учун қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради. Ушбу гувоҳнома ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар маблағларни тижорат банки ҳисобварағига ўтказади . Агар молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келса, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади. Ва ниҳоят, тижорат банки ариза берувчига нафақани тўлайди.
Дафн этиш учун нафақа ўлим содир бўлган кунда ПҲБМнинг 4 баравари миқдорида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади .
Дафн этиш учун нафақа миқдорида материал эълон қилинган санада қуйидагини ташкил этади:
Бола туғилганда бериладиган нафақа қандай олинади
Бола туғилганда бериладиган нафақани (суюнчи) олиш тартиб-таомили деярли шундай.
Тиббиёт муассасаси ходими бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади, у бола туғилганлиги ҳақида электрон тиббий гувоҳнома шакллантиради.
ФҲДЁ бўлими бола туғилганлиги ҳақида қайдни боланинг отаси (онаси) тақдим этган маълумот (Ф.И.О.) асосида рўйхатдан ўтказади ва бола туғилганда бериладиган нафақа ўтказиладиган отаси (онаси)нинг картаси рақамини аниқлаштиради. Шунингдек, ФҲДЁ ходими болани рўйхатдан ўтказиш (прописка) ҳақида ахборотни киритади ва уни болалар боғчасига автоматик тарзда навбатга қўяди.
Киритилган маълумот қайта ишлаш ва тасдиқлаш учун Электрон персоналлаштириш марказига тушади, шундан сўнг бола туғилганлиги ҳақида гувоҳнома шакллантирилади, унда бола туғилганда бериладиган ЖШШИР мавжуд бўлади.
ФҲДЁ бўлими бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани беради, ушбу ҳужжатда QR-код ва болага берилган ЖШШИР мавжуд.
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа давлат бюджетидан МҲЭКМнинг 70,3%и миқдорида молиялаштирилади ва отаси (онаси) кўрсатган пластик картага БҲМнинг 15%и миқдорида герб йиғими чегирилган ҳолда ўтказилади .
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа миқдори материал эълон қилинган санада қуйидагини ташкил этади:
Кўрсаткич номи |
БҲМ ва МҲЭКМдан ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткичлар миқдори |
Асос |
Солиқ солиш |
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа |
|
16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармон 1-б. 2-х.
|
Жами даромад таркибига киритилмайди, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди |
Композит хизматлар кўрсатиш ахборот тизими қайта ишланмоқда ва айрим жиҳатлари вақти келиб ўзгариши мумкин. Лекин умуман у шундай кўринишга эга.
Агар корхона дафн этиш учун моддий ёрдам тўласа
Саволда корхона ҳам ходимга дафн этиш учун 1 млн сўм миқдорида моддий ёрдам тўламоқчи эканлиги кўрсатилган .
Сиз ушбу суммани тўлиқ тўлашингиз ва унга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашингиз мумкин . Материални эълон қилиш санасида тўлов миқдори МҲЭКМнинг 4,22 бараварини - 3 882 400 сўмни ташкил этади.
Раҳбарнинг моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги буйруғида тўлов асосини ва СКнинг 378-моддаси 1-қисми 1-банди 2-хатбошисига асосан унинг имтиёзли қисмини мажбурий тарзда кўрсатинг.
Бундай тўловга ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди .