Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистонда бино сотиб олган чет эл фуқароси қандай солиқларни тўлайди
“Чет эл жисмоний шахси Ўзбекистонда бино сотиб олишни режалаштирмоқда. У қандай солиқларни тўлаши керак бўлади?”.
“Норма” илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловчилари деб эътироф этилади .
Бунда жисмоний шахсларнинг қуйидаги мол-мулкига солиқ солинади :
1) уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
2) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
3) қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар.
Солиқ базаси – солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати, уни кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказувчи давлат органи аниқлайди.
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкка сотиб олинган бинолар остидаги ер участкаларига СКнинг 434-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ ер солиғи солинади.
Агар кейинчалик чет эл фуқароси ушбу кўчмас мулкни ижарага берса, ЖШДС бўйича мажбуриятлар юзага келади (жисмоний шахснинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромади) .
Қуйидаги тушунтиришларда янада кўпроқ йўл-йўриқларни топасиз:
- Чет эл фуқаросининг солиқ мақоми қандай аниқланади;
- ЖШДСни ким тўлаши керак;
- 2023 йилда мол-мулк солиғини қандай тўлаймиз.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади