Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома қандай топширилади

preview
Эътибор беринг
Материал жиддий ўзгартиришлар билан такроран эълон қилинмоқда. 

Солиқ тўловчилар солиқ органларини календарь йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабардор қилиши шарт . Ушбу хабарноманинг шаклини айнан қаердан излаш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди:

 

– Қандай битимлар назорат қилинадиган битимлар жумласига кириши СКнинг 180-181-моддаларида батафсил баён этилган.  Ўзаро боғлиқ бўлган шахсларнинг белгилари СКнинг 37-моддасида кўрсатилган.

Хабарноманинг электрон шакли 2022 йилда ишлаб чиқилган ва my.soliq.uzда – “Электрон ҳисобот” бўлимида, “Бошқа ҳисобот шакллари”да жойлаштирилган:

  • Даромадлар чет эллик шахсга тўланганлиги тўғрисидаги ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномалар(шакллар пакети коди 423).

 

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома”, шакл коди (42302_1) 

Ушбу хабарнома шакли қуйидаги варақлардан (ахборотдан) иборат бўлиб, қўлда тўлдирилади:

  • Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома;
  • Солиқ тўловчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот;
  • Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумот (бир турдаги битимлар гуруҳига);
  • Битим предмети (бир турдаги битимлар гуруҳи) тўғрисида маълумотлар;
  • Назорат қилинадиган битим иштирокчиси – юридик шахс тўғрисида маълумот;
  • Назорат қилинадиган битим иштирокчиси – жисмоний шахс тўғрисида маълумот.

Бундан ташқари, 2023 йил 30 январда my3.soliq.uz сайтида синов режимида хабарноманинг янги шакли – реестрни Excel форматида бириктириш имконияти билан жойлаштирилди. Лекин уни ҳақиқатда фақат 14 февралда очишди. Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тушунтиришларича – бу вақт мобайнида солиқ тўловчиларда  my.soliq.uzда 42302_1 коди остида жойлаштирилган шакл бўйича хабарномани топшириш имконияти бўлган, хусусан, кўпчилик уни солиқ органларига тақдим этиш муддатларини бузмаган ҳолда, буни амалга оширишди.

 

 

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ul/publish/doc/text188572_nazorat_qilinadigan_bitimlar_tugrisida_habarnoma_qanday_topshiriladi