Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ узилиши коэффициентига эга контрагент нима билан хавфли
Контрагентдан “учиб келган” солиқ узилиши коэффициенти сиз учун ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси амал қилишининг тўхтатиб турилишига ёки ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритилишига сабаб бўлмайди. Аммо у нимагадир таъсир қилади... Бу ҳақда Солиқ қўмитасида эслатиб ўтишди:
Солиқ узилиши тушунчаси солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботида қуйидаги етказиб берувчилар–контрагентлардан олинган ЭҲФ асосида ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммалари акс эттирилганлигини англатади:
- ҚҚСни бюджетга тўламаган
ёки
- солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаган.
Солиқ узилишини аниқлашда нафақат сизнинг контрагентингизнинг, балки товарларни (хизматларни) етказиб беришнинг бутун занжири бўйича унинг контрагентларининг кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.
Солиқ узилиши коэффициенти тўғрисидаги ахборотни қаердан топиш мумкин
Ўзингизнинг ҳамда контрагентингизнинг солиқ узилиши коэффициентини – сиз қуйидагиларда аниқлаштириб олишингиз мумкин:
- my.soliq.uzдаги шахсий кабинетингизнинг “Контрагент тўғрисида маълумотлар” бўлимида
ёки
- ЭҲФ расмийлаштириш чоғида. Томонлардан ҳар бирининг солиқ узилиши коэффициенти тўғрисидаги ахборот унинг реквизитлари остида акс эттирилади.
Коэффициентлар тўртта гуруҳга бўлинган:
1) 0,00 дан 0,20 гача – “яшил” рангда;
2) 0,21 дан 0,40 гача – “тўқ сариқ” рангда;
3) 0,41 дан 0,60 гача – “оч қизил” рангда;
4) 0,61 дан 1,0 гача – “тўқ қизил” рангда.
Контрагентнинг солиқ узилиши сиз учун нима билан хавфли?
Ушбу коэффициент қанчалик юқори бўлса, контрагентда “белги”нинг ранги қанчалик – тўқ қизил рангга яқин бўлса, шунчалик унга эътибор билан қараш лозим. Сизнинг лозим даражада эҳтиёткорлик қилишингизнинг моҳияти контрагентни унинг шартнома мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодирлиги нуқтаи назаридан баҳолашдан иборатдир.
Бундан ташқари, агар сизнинг ягона етказиб берувчингиз – “тўқ қизил” рангда бўлса, сиз ҳам у билан бизнес муносабатларига киришган ҳолда, “яшил” рангда қолмаслигингизни ҳисобга олинг. Сизнинг контрагентларингиз ҳам, ўз навбатида, сиз билан ишлаган ҳолда ўз обрўларини бузмасликни ўйлаб қолишади.
Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган, ҳатто “Норма”да бирмунча вақт шундай вазият бўлган.
Бироқ – хушхабар бор! Жорий йилнинг январь ойи бошида республика бўйича ўртача солиқ узилиши коэффициенти солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, 0,18 ни ташкил этган. Ушбу йўналишда амалга оширилган муайян ишлар натижасида эса 62 638 ташкилотда жорий йил бошидан бугунги кунга қадар коэффициент 0,15 ни ташкил этади (0,03 на пасайган).
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади