Қандай қилиб сувни рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмай ишлаш мумкин

preview

2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш бошланади . Ассортиментида ушбу товарлар бўлган импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи-чакана тармоқ фаолиятида бу нимани ўзгартириши ҳақида “CRPT TURON” МЧЖ “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди:

 

– 2023 йил 1 июлдан бошлаб ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодларига эга маҳсулотларни импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар уни қадоққа Data Matrix кодини туширган ҳолда маркировкалашлари шарт бўлади.

Ушбу талабни бузганлик учун қуйидагиларда назарда тутилган жарималар қўлланилиши мумкин:

  • СК 227-1-моддаси – қоидабузарлик билан товарни реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида;
  • МЖТК 166-моддаси – мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима.

Биз ҳозир бундай товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар билан фаол ишлаяпмиз. Агар сиз ҳали ушбу ишга киришмаган бўлсангиз, қуйидагиларни амалга оширинг:

1) сайтда рўйхатдан ўтинг ва “CRPT TURON” билан шартнома тузинг;

2) Товарларнинг миллий каталогига ўз маҳсулотингиз ҳақида ахборотни киритинг. Буни масофадан туриб – “CRPT TURON” сайтида рўйхатдан ўтгандан кейин сизда очиладиган шахсий кабинетнинг функционали орқали амалга ошириш мумкин. Агар сиз маҳсулотни турли сиғимдаги шиша идишларда реализация қилсангиз, Миллий каталогга ахборотни киритишда ҳар бир сиғим мустақил товар позицияси сифатида қаралади;

3) ташкилий масалаларни ҳал қилинг: сиз қадоққа рақамли маркировкани қандай туширасиз.

“CRPT TURON” импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, мос келадиган қарорни танлашга ёрдам беради.

Эътибор беринг

Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий қилинадиган санага қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар “CRPT TURON”да маркировкалаш кодларини олдиндан буюртма қилишлари ва уларни ўз маҳсулотларининг истеъмол қадоғига туширишлари мумкин. Бу логистика ва божхона жараёнларининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда айниқса импорт қилувчилар учун муҳимдир.

Ўзбекистонга олиб кирилган, бироқ ИМ-40 режимига расмийлаштирилмаган барча маҳсулотлар ҳам 2023 йил 1 июлга қадар маркировкаланган бўлиши керак.

 

Улгуржи-чакана тармоқ вакиллари нимага эътибор беришлари керак

2023 йил 1 июлдан бошлаб улгуржи ва чакана савдо корхоналари сув ва салқин ичимликларни харид қилишда ниҳоятда эътиборли бўлишлари лозим. Энг аввало – маҳсулот ишлаб чиқарилган санага эътибор беринг.

2024 йил 1 январга қадар маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни реализация қилишга қабул қилиш мумкин, бироқ – фақат 2023 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқарилганларини.

Бунда улгуржи ташкилотлар бундай маҳсулотларни 2024 йил 1 апрелгача, чакана савдо корхоналари эса – 2024 йил 1 июлгача реализация қилишлари керак.

Агарда товар 2023 йил 1 июлдан кейин ишлаб чиқарилган бўлса, у маркировкаланган бўлиши керак.

Сув ва алкоголсиз ичимликларни маркировкасиз реализация қилиш рақамли маркировкалаш қоидалари ва савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади. Бунинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима санкциялари назарда тутилган.

Эътибор беринг

2024 йил 1 апрелдан бошлаб рақамли маркировкалаш кодлари ЭҲФда акс эттирилиши керак. Бундан техник жиҳатдан қочиш мумкин эмас.

2024 йил 1 июлдан бошлаб уларни онлайн-НКТ чекларида акс эттириш лозим бўлади.

Бу пайтга қадар барча улгуржи-чакана савдо корхоналари “Асл белгиси” тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари ва “CRPT TURON” МЧЖ билан шартнома тузишлари керак. Буни масофадан туриб ҳавола бўйича амалга ошириш мумкин:

  • улгуржи савдо корхоналари – 2023 йил 1 октябргача;
  • чакана савдо корхоналари – 2024 йил 1 мартгача.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ul/publish/doc/text190230_qanday_qilib_suvni_raqamli_markirovkalash_qoidalarini_buzmay_ishlash_mumkin