ННТ қандай солиқларни тўлайди

preview

“Нодавлат нотижорат ташкилоти ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Унинг даромадлари спорт мусобақаларини ўтказиш учун мақсадли давлат субсидиялари, биноларни ижарага беришдан тушумлар ва депозит бўйича фоизлардан иборатдир. Ҳақиқатда ижарага беришдан олинган даромадлар ва депозитдан олинган фоизлар ходимларнинг иш ҳақи бўйича харажатлар ва коммунал-фойдаланиш харажатларини зўрға қоплайди. ННТни ҚҚС тўловчилари жумласига киритиш тўғрими?”.

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Нотижорат ташкилотлари СКнинг 58-моддаси шартларига жавоб бериши керак:

1) даромад олиш мақсадига эга бўлмаслик;

2) даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари ўртасида тақсимламаслик.

01.01.2022 йилдан бошлаб нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти қисмида танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашлари мумкин эмас .

 

ҚҚС

Бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спорт хизматлари ҚҚСдан озод қилинади. Улар жумласига, бошқалар қатори, спорт мусобақаларини ёки байрамларини, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича хизматлар киради .

ННТ бюджет ташкилотлари жумласига кирмаслиги боис, имтиёзни қўллаш мумкин эмас, мусобақаларни ўтказиш бўйича хизматларга мазкур ҳолда ҚҚС солинади.

Депозит бўйича фоизлар олиш товарларни (хизматларни) реализация қилиш деб эътироф этилмайди ва тегишинча ҚҚС мақсадларида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

 

Фойда солиғи

Спорт мусобақаларини ўтказиш учун давлат субсидиялари тарзида олинган маблағлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда даромад сифатида ҳисобга олинмайди .

Депозит бўйича банк фоизларига тўлов манбаида 15% ставка бўйича солиқ солинади ва нотижорат ташкилотида фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади .

СКнинг 59-моддасида ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар мезонлари белгиланган. Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хизматлар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этиши керак (текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда). Бунда, бундай юридик шахслар акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишдан даромадлар олмасликлари, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширмасликлари керак.

Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар учун фойда солиғининг ноль даражали ставкаси назарда тутилган .

Агар ташкилот ижтимоий соҳа учун СКнинг 59-моддасида белгиланган мезонларга риоя қилмаса, мезонларга риоя этмаганлик рўй берган календарь йил бошланишидан эътиборан у фойда солиғининг 15 фоиз ставкасини қўллайди ва ўтган ҳисобот чораклари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши керак .

СК нотижорат ташкилотлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари мақомини ажратади. Шу боис СКнинг 318-моддасидаги нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари фаолиятни ижтимоий соҳада амалга оширувчи нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди .

 

 

ННТ ННТ ННТ /ul/publish/doc/text190982_nnt_qanday_soliqlarni_tulaydi