Полезное для бухгалтера в декабре:
Хусусий ОТМ талабага ётоқхона берди: солиқ оқибатлари қандай бўлади
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи.
Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми?
Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?”
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
Талаба учун ётоқхона – бу ижарага бериш эмас, балки хизматлар ҳисобланади.
– Талабаларнинг яшаши учун хоналар бериш – бу ижара эмас, балки ётоқхона хизматлари.
Ходимлар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар, шунингдек бошқа фуқароларга ишлаш, хизмат ёки ўқиш даврида яшаш учун ётоқхоналар берилиши мумкин. Махсус қурилган ёки шу ётоқхоналар учун қайта жиҳозланган уйлар ётоқхоналар сифатида берилади. Ётоқхоналар уларда яшайдиган фуқароларнинг истиқомат қилишлари, шуғулланишлари ва дам олишлари учун зарур бўлган мебель, бошқа уй-рўзғор асбоблари ва маданий-маиший буюмлар билан таъминланган бўлади. Уйларни ётоқхоналарга ўтказиш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади .
Ётоқхона хизматларини кўрсатиш оммавий шартнома асосида амалга оширилади.
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати) белгилайдиган шартнома оммавий шартнома дейилади .
Ётоқхона хизматларини тўғри расмийлаштириш учун ташкилот юристини жалб қилишни тавсия қиламиз.
Талабаларга ётоқхона беришнинг солиқ оқибатлари
ҚҚС
ҚҚС тўлашдан таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар эмас, балки фақат ўқитиш (таълим), шу жумладан олий таълим соҳасидаги хизматларни реализация қилиш бўйича айланма озод этилади . Ташкилотингизнинг қолган айланмасига, шу жумладан ётоқхона хизматларини кўрсатишдан олинган даромадга умумий асосларда ҚҚС солиниши лозим.
Фойда солиғи
Ётоқхона хизматлари сизнинг ташкилотингиз хизмат кўрсатувчи хўжалигининг хизматлари ҳисобланади . Уларнинг даромадлари жами даромадга қўшилади.
Ушбу даромадларни қандай ҳисоблаб чиқариш ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида кўрсатилган даромадларни ва улар билан боғлиқ харажатларни қандай акс эттириш ҳақида қуйидаги материалда ўқинг:
Агар ижтимоий соҳада (таълим) фаолиятдан олинган даромад жами даромаднинг камида 90%ини ташкил этса , фойда солиғининг ноль даражали ставкаси барча фаолият туридан, шу жумладан ётоқхона хизматларидан олинган фойдага нисбатан қўлланилади .
ЖШДС бўйича имтиёз мавжудми
2022 йилдан бошлаб уй-жойни талабага ижарага беришда жисмоний шахс ЖШДСни тўламайди . Бироқ, ушбу имтиёз талабага эмас, балки ижарага берувчи жисмоний шахсга берилади. Албатта, талаба ҳам ушбу имтиёздан ютади, сабаби хусусий секторда энди унга уй-жойни ўтган йилларга нисбатан 12% арзонга ижарага беришлари мумкин.
Ётоқхона беришда ОТМ ҳамда талабада солиқ имтиёзлари мавжуд эмас.