Полезное для бухгалтера в декабре:
Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди:
Эътибор беринг
Аниқ бухгалтерия ечимларини доим қўл остингизда сақлашни хоҳлайсизми? Ўзбекистон бухгалтерлари учун махсус ишлаб чиқилган Buxgalter Pro тизимига кириш ҳуқуқини олинг. Мисоллар ва бухгалтерия ўтказмалари билан 1000 дан ортиқ эксперт материаллари, маълумотномалар, ҳужжат намуналари, сўнгги қонунчиликка мувофиқ мунтазам янгиланиб турилади.
– Ҳозирги кунда кўчмас мулк объектларини бузишда компенсация/қоплаш суммаси юридик шахсларда ҚҚС ва фойда солиғи, жисмоний шахсларда эса – ЖШДСга тортиладиган даромад ва объект сифатида кўриб чиқилмоқда. Буни адолатсиз ва нотўғри деб ҳисоблайман.
Кўчмас мулк объектини йўқотиш на юридик шахс, на жисмоний шахс учун фойда ҳисобланмайди, компенсация эса – бу ҳолатда манфаат деб қаралиши мумкин эмас. Шунинг учун бу ҳолда фойда ҳақида гапириш нотўғри: юридик шахс ушбу ҳудудда йўлга қўйилган бизнесини йўқотади. Янги ҳудудда бу бизнес шунчалик муваффақиятли бўлиши, у ерга эски мижозлар келиши ва янгилари пайдо бўлиши ҳам номаълум. Жисмоний шахс учун ҳам одатий яшаш жойи ўзгаради. Аксарият вазиятларда улар ер участкасидан кўпчилик учун у қадар қулай бўлмаган квартираларга ўтишади ёки одатий жойдан анча узоқроқда участка олишади.
Баҳолаш компаниялари бузиладиган объектларнинг бозор қийматини солиқларни ҳисобга олмасдан баҳолайдилар. Фойда солиғи ёки ЖШДСни тўлаш эса компенсация суммасини солиқ суммасига камайтиради, бу эса тенг қийматли кўчмас мулк объектини сотиб олиш ёки олиш имконини бермайди. Бу "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сонли Президент Фармонида баён этилган тамойилларни бузади. Ва бу – мавжуд ёндашувлардан воз кечиб, янада адолатлироқ ёндашувларга ўтиш керак бўлган яна бир сабаб.
Қонунга мувофиқ кўчмас мулкни мажбурий бузишни қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак
Маълумот учун
Кўчмас мулк объектини бузиш бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қуйидагилар билан тартибга солинади:
1) Уй-жой Кодекси;
2) Солиқ кодекси;
3) «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун;
40 «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун;
5) «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 27.07.2018 й. ПФ-5490-сонли Фармон;
6) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 16.11.2019 й. 911-сон ВМҚ;
7) Асосий воситалар бўйича БҲМС ёки МҲХС;
8) Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом;
9) «Уй-жой масалалари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 14.09.2001 й. 22-сонли ОСПҚ;
10) Бузилаётган кўчмас мулк объекти эгаси ва ҳокимият ёки қурувчи ўртасидаги шартнома.
Мулки бузилишга тушган шахс учун ҳисобга олиш ва солиққа тортиш
Бундай операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини 21-сонли БҲМС асосида кўрсатамиз.
Агар шартномага кўра юридик шахсга шунга ўхшаш бино ёки ер участкаси, ёхуд – объектнинг баҳоланган бозор қийматига тенг компенсация берилса, бу ҳолда мулкдор кўчмас мулк объектини йўқотади. Лекин потенциал равишда у шунга ўхшаш мулкни сотиб олиш учун маблағ ёки шунга ўхшаш мулк олади.
Бухгалтерия ҳисобида йўқотилган мулк тегишли давлат органларининг қарори бўйича асосий воситаларни тугатиш сифатида бошқа маъмурий харажатлар ҳисобида акс эттирилади:
- Дт 9210 – Кт 0100;
- Дт 0200 – Кт 9210;
- Дт 8510 – Кт 9210.
Якуний сальдо 9310 "Бошқа даромадлар" ёки 9430 "Бошқа операцион даромадлар" ҳисобига ўтказилади.
Пул маблағлари кўринишида компенсация олганда:
- Дт 5100 – Кт 8800.
Бошқа кўчмас мулк объектини олганда:
- Дт 0800 – Кт 6000/6900;
- Дт 6000 (6900) – Кт 8800.
Бир вақтнинг ўзида олинган ёки сотиб олинган кўчмас мулк объекти суммасига:
- Дт 8800 – Кт 8500.
Бу – сотиш эмас, балки кўчмас мулк объектини тугатиш бўлгани учун, юридик шахсда ҚҚС солиғи объекти вужудга келмайди, чунки талаб қилинадиган шартлар бажарилмайди .
Йўқотилган мулк ўрнига мулк олганда юридик шахс бир вақтнинг ўзида мулк қийматини тасдиқловчи, унда ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳисоб-фактурани олиши мумкин. СК 267-моддасига асосан ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди ва компенсация сифатида олинган актив қийматига киритилади.
Фойда солиғи бўйича ҳам, агар компенсация суммаси активнинг баҳоланган бозор қийматига тенг бўлса, солиқ объекти вужудга келмайди. Агар у юқори бўлса, олинган сумманинг бозор қиймати бўйича баҳолашдан ошган қисми:
1) бошқашдаромадлар сифатида акс эттирилиши;
2) фойда солиғига тортилиши керак.
Ҳокимиятлар ижро органи ҳисобланиши сабабли СК 304-моддаси 8 ва 10-банди қўлланилиши керак. Яъни бу ҳолда баҳоланган бозор қийматига тенг сумма 8800 ҳисобига, ошган сумма – 9300 ҳисобига ўтказилади.
Кўчмас мулк объектининг чиқиб кетишидан кўрилган зарар СК 317-моддаси 31-бандига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади, чунки бу ҳолда мулкнинг қадрсизланиши юз берган.
Дарвоқе
Жисмоний шахсларда, юридик шахслар каби, йўқотилган кўчмас мулк ўрнига янги кўчмас мулк объектини олган ҳолда, солиқ объекти вужудга келмайди, чунки уларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган майдондаги бошқа тенг қийматли ободонлаштирилган турар-жой мулк қилиб берилади ва экинлар қиймати тўланади. Пул компенсацияси олинганда ҳам солиққа тортиладиган даромад вужудга келмайди ва СК 378-моддаси 7-банди истиснолари ҳам ушбу операцияга нисбатан қўлланилмаслиги керак.
Бузиладиган кўчмас мулк объекти бўлган ер участкасини олган қурувчида ҳисобга олиш ва солиққа тортиш
Агар кўчмас мулк объектини бузиш ва унинг бозор қийматини эгасига қоплаш мажбурияти қурувчига юклатилса, компенсациянинг бир нечта варианти вужудга келиши мумкин:
- пул маблағлари;
- қурилаётган кўчмас мулк объектида у фойдаланишга топширилгунга қадар харажатларни кўтарган ҳолда (собиқ мулкдор учун турар-жой ёки нотурар-жой биносининг ижараси, буюмларни кўчириш харажатлари ва ҳ.к.) турар-жой ёки нотурар-жой бино бериш.
Қурувчи ҳокимият ва ҳокимият ваколат берган баҳолаш комиссияси билан келишган ҳолда бузилаётган кўчмас мулк эгаси билан қоплаш (компенсация) тури: пул маблағлари, шунга ўхшаш кўчмас мулк кўрсатилган шартнома тузади.
Барча компенсация суммалари 2000 "Қурилиш объекти" ҳисоби дебетида акс эттирилади. Ёки – агар компенсация суммалари ажратилган ер участкасида қуриладиган барча объектларга тақсимланса, "Қурилиш объектлари"да акс эттирилади. Агар бир нечта кўчмас мулк объекти қурилаётган бўлса, компенсация суммаларини тақсимлаш базасини аниқлаш мақсадга мувофиқ: смета қийматига мутаносиб равишда, қурилаётган объектлар сонига мутаносиб равишда ёки ушбу тақсимлаш учун кўпроқ мос келадиган бошқа мезонни танлаш. Мос равишда, компенсация суммалари танланган мезон асосида қурилиш объектлари бўйича "Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобининг субсчётларига тақсимланади.
Олинган ер участкасида бузилиши керак бўлган қурилиш объектларининг сони маълум, уларнинг бозор қийматлари аниқланган бўлгани учун, компенсация суммаларини қурувчи уларни тўлаганми ёки кейинроқ тўлайдими, бундан қатъи назар, юқорида кўрсатилган тартибда дарҳол қурилаётган кўчмас мулк объектлари қийматига киритишни тавсия этамиз. Бу таннархни тўғри шакллантириш имконини беради.
- Дт 2000 – Кт 6990 – компенсация суммасига;
- Дт 6990 – Кт 5110 – у тўланганда.
Бошқа кўчмас мулк объектини сотиб олиш ҳисобига қарзни тўлашда:
- Дт 2910 – Кт 6010;
- Дт 6010 – Кт 5110;
- Дт 6990 – Кт 9020;
- Дт 9120 – Кт 2910;
- Дт 20ХХ – Кт 6990.
Олинган ва тўланган ҳисоб-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Товар сотиб олиниши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда, сотиш суммасига ҚҚС ҳисобланади.
Агар шартномага кўра қурувчи компенсацияни ушбу участкада қурилаётган қурилиш объекти билан амалга оширса, компенсация суммасига қуйидаги ўтказмани қиламиз:
- Дт 2000 – Кт 6990
Бу сумма қурилиш тугагунга қадар кредиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинади.
Қурилиш тугагандан ва қурилиш объекти фойдаланишга топширилгандан кейин шартномага мувофиқ бериладиган кўчмас мулк объекти қуйидагича акс эттирилади:
- Дт 9110 – Кт 2810;
- Дт 6990 – Кт 9010.
Сотиш обороти ҚҚСга тортилади. Етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олиш учун барча шартларга мос келганда ҳисобга олинади .
Агар ажратилган ер участкасида маъмурий бино қурилса, 2000 ҳисоби ўрнига 0800 ҳисоби ишлатилади ва компенсация суммалари капитал қўйилмалар қийматини оширади. Бузиш вақтида олинган материалларни сотишдан тушган суммалар капитал қурилиш қийматини (ишлаб чиқариш таннархини) камайтиради.
Мутахассисларнинг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.