Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботларини топшириши керак

preview

Статистика агентлиги томонидан 2024 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (10.11.2023 й. АВ рўйхат рақами 3475-сон). Ҳисоботлар шакллари сони қисқартирилди – ҳужжатда 72 та ҳисобот шакллари келтириб ўтилган.

Янги шакллар 2024 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Статистика ҳисоботи шакллари eStat 4.0 дастури орқали электрон шаклда тўлдирилади ва тақдим этилади.

Сиз статистика ҳисоботининг айнан қайси шаклларини топширишингиз кераклигини билишингиз учун Статистика агентлигининг stat.uz сайтига киринг.

1. Бош саҳифанинг горизонтал менюсида “Интерактив хизматлар” қўшимча саҳифасини танланг.

2. Хизматларнинг чиқиб келадиган менюсидан “Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати”ни танланг.

 

Ташкилот СТИРи ва расмдан текширув кодини киритиш таклифи билан ойна очилади.

 

3. Тегишли майдонларга зарур маълумотларни киритинг ва “Кириш”га босинг.

 

 

Топшириш муддати кўрсатилган ҳисоботлар рўйхати билан ойна очилади:

 

 

 

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ul/publish/doc/text194486_tashkilotingiz_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirishi_kerak