Ижаранинг энг кам ставкалари: 2024 йилда қўллаш тартиби

preview

«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон) билан мол-мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

Buxgalter.uz илтимосига биноан уларни қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтиради.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2024 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи

жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара

тўловининг энг кам ставкалари

Ижарага бериладиган

мол-мулк тури

Белгиланган

ставка миқдорини

тавсифловчи

кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг

энг кам миқдорлари, сўмда

Тошкент

шаҳри

Нукус шаҳри

ва вилоят маркази

бўлган шаҳарлар

бошқа аҳоли

пунктлари

1

Бинолар:


турар жой

умумий майдоннинг

 1 кв.метри учун

25 000

12 000

5 000

нотурар жой

40 000

23 500

10 000

2

Автомобиль транспорти:


енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

780 000

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 550 000

Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади хамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар бундан мустасно) татбиқ этилади.

 

Солиқларнинг камайтириб кўрсатилишига йўл қўймаслик учун 2024 йилдан бошлаб Ҳукумат солиқ солиш мақсадларида жисмоний ва юридик шахслар учун мол-мулк ва автотранспорт бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилайди .

Ижарага берувчи шартномада ижарага олувчи билан келишган ҳолда ҳар қандай суммани белгилаши мумкин. Бунда, агар шартнома бўйича ижара тўлови суммаси энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлса, солиқ солиш мақсадларида солиқ базаси (ЖШДС, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ) белгиланган энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бундан ташқари, солиқ тўловчилар томонидан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш тартиби текин фойдаланиш шартномаларига (ссуда шартномаларига) ҳам татбиқ этилади (яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар бундан мустасно) .

Эътибор беринг
Юридик шахсларга солиқ солиш тартибига тааллуқли ва текин фойдаланиш шартномалари бўйича ўзгартиришлар 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради .

 

Ҳозирги вақтда Солиқ кодексига шунга ўхшаш нормалар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.

Ўтган йилга нисбатан ставкалар қуйидаги тарзда индексация қилинган:

  • турар жой бўйича – 11–47 фоизга. Тошкент шаҳридаги турар жой кўчмас мулки бўйича ижаранинг энг кам ставкалари энг кўп ўсган – ойига 1 кв. метр учун 17 минг сўмдан 25 минг сўмгача;
  • нотурар жой бўйича – 14–20 фоизга;
  • автотранспорт бўйича – 12–13 фоизга.

 

Мисол

Шартнома бўйича ижара тўлови суммаси энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам

Жисмоний шахс ўзининг енгил автомобилини ижарага берди.

Шартнома бўйича ижара тўлови суммаси ойига 700 000 сўмни ташкил этади. 2024 йил учун белгиланган автомобиль бўйича ижара тўловининг энг кам суммаси – 780 000 сўм.

Шартнома бўйича ижара суммаси энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан камлиги боис, ЖШДС энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ижарага берувчи бюджетга тўлаши лозим бўлган бир ой учун солиқ суммаси  93 600 сўмни (780 000 х 12 %) ташкил этади.

 

Мисол

Шартнома бўйича ижара тўлови суммаси энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан катта

Жисмоний шахс ўзининг енгил автомобилини ижарага берди. Шартнома бўйича ижара тўлови суммаси ойига 1 000 000 сўмни ташкил этади. 2024 йил учун белгиланган автомобиль бўйича ижара тўловининг энг кам суммаси – 780 000 сўм.

Шартнома бўйича ижара суммаси энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан катталиги боис, ЖШДС шартномада белгиланган ижара тўловидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ижарага берувчи бюджетга тўлаши лозим бўлган бир ой учун солиқ суммаси  120 000 сўмни (1 000 000 х 12 %) ташкил этади.

 

Мисол

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган ссуда шартномаси бўйича солиқ солиш

Жисмоний шахс-ссуда берувчи унга тегишли бўлган, Тошкент шаҳрида жойлашган, ҳар бирининг майдони 100 кв. метр бўлган 2 та нотурар жойни текин фойдаланишга беришга доир шартнома тузди: 1-сон шартнома – ўзини акаси билан, 2-сон шартнома – дўсти билан тузилган.

Мазкур вазиятда ссуда олувчиларнинг ҳар бирида жисмоний шахсдан текин олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги бошқа даромад юзага келади .

Бунда ссуда берувчининг акаси ҳисобланадиган ссуда олувчининг даромадига ЖШДС солинмайди .

Бунда ссуда берувчининг дўсти ҳисобланадиган ссуда олувчининг даромади, солиқ солиш мақсадларида 4 000 000 сўмни (100 х 40 000) ташкил этади. Ундан ссуда олувчи бюджетга 480 000 сўм (4 000 000 х 12 %) миқдорида солиқ тўлаши керак.

 

Мисол

ҚҚС тўловчиси бўлган корхонанинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Тошкент шаҳридаги майдони 100 кв. метр бўлган нотурар жойни бошқа корхонага ижарага берди. Шартнома бўйича ижара тўлови – 3 500 000 сўм. Тасдиқланган энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови – 4 480 000 сўм (100 х 40 000 х 1,12).

Ижарага олувчига ҳисобварақ-фактура ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 3 500 000 сўм миқдорида тақдим этилади. Аммо фойда солиғини ҳисоб-китоб килишда ижарага берувчи жами даромадга 4 000 000 сўмни – энг кам ставкалар бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган даромадни киритади.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун ҳам солиқ солиш мақсадларида даромадни аниқлашнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади.

 

Мисол

Бино текин фойдаланишга берилганда солиқ солиш

Корхона ссуда шартномаси бўйича Тошкент шаҳридаги майдони 100 кв. метр бўлган нотурар жойни бошқа корхонага топширади.

ҚҚС

Мол-мулкни бепул фойдаланиш учун бериш, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС солиш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . Бу ҳолда солиқ базаси хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади . Бозор қиймати сифатида белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган ижара қиймати қабул қилинади. Корхона – ссуда берувчи ссуда олувчига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 4 480 000 сўмга (100 х 40 000 х 1,12) “Тўловсиз” туридаги ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Фойда солиғи

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда текин кўрсатилган хизматларнинг қиймати, шу жумладан улар бўйича ҚҚС – чегириб ташланмайдиган харажатлар саналади .

Айланмадан олинадиган солиқ

Хизматларни текин кўрсатишда реализация қилишдан олинган даромад солиқ солиш мақсадларида ушбу хизматларнинг таннархи сифатида аниқланади .

Ссуда олувчи учун текин олинган хизматлар тарзидаги даромад жами даромадга киритилади  . Даромад суммаси ссуда берувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда аниқланади (4 480 000 сўм). ҚҚС тўловчиларда “кирувчи” ҚҚС ҳисобга олинмайди .

 

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ul/publish/doc/text195485_ijaraning_eng_kam_stavkalari_2024_yilda_qullash_tartibi