2024 йилда йиғимлар тўловида нималар ўзгаради

preview

Автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи учун янги йиғим жорий этилди, утилизация йиғимини қўллаш доираси кенгайди, кириш ва транзит учун тўловни тўлаш қулайлаштирилди – ушбу ўзгаришлар ҳақида Norma мутахассислари томонидан buxgalter.uz учун махсус тайёрланган шарҳда ўқинг.

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Янги йўл йиғими жорий этилмоқда

Йиғим маблағлари оғир юк машиналари томонидан йўл қопламасига етказиладиган зарарни қоплашга йўналтирилади.

Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори  бўлган автотранспорт воситалари ва тиркамаларнинг эгалари йиғим тўловчилари ҳисобланади.

Янги йиғим юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3 тоифасидаги (юк ташиш учун мўлжалланган) автотранспорт воситалари ва О4 тоифасидаги тиркамаларга автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи учун тўланади.

Йиллик йиғим ставкалари ушбу воситаларнинг юк кўтариш қувватига қараб табақалаштирилган ва битта автотранспорт воситаси (тиркама) учун БҲМда белгиланган

  • 10–25 тонна – 5 БҲМ;
  • 25 – 35 тонна – 8 БҲМ;
  • 35 тонна ва ундан юқори – 10 БҲМ.

 

Йиғим тўлови қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

  • карьерлар ҳудудида ишлайдиган катта юк самосваллари;
  • автокранлар;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари.

Йиғим Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари томонидан ундирилади. Тўланган йиғим юк автотранспорт воситалари ва тиркамаларга автомобиль йўллари бўйлаб бир йил давомида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

 

Шиналар ва покришкаларга утилизация йиғими жорий этилмоқда

Автомобиль шиналари ва покришкалар утилизацияси атроф-муҳитга тобора кўпроқ зарар етказмоқда.

Шу муносабат билан 2024 йил 1 июлдан бошлаб шиналар ва пневматик резина покришкаларга утилизация йиғими татбиқ қилинади.

Утилизация йиғимини кенгайтириш бўйича қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:

  • «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун ;
  • «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун .

Утилизация йиғими:

  • Давлат божхона қўмитаси томонидан  ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, шиналар ва пневматик резина покришкалар «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.

Йиғим маблағлари ғилдиракли тарнспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, шиналар ва пневматик резина покришкаларнинг истеъмол хусусиятлари йўқолганидан кейин ҳосил бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Утилизация йиғимини тўлаш миқдори ва тартиби 02.06.2020 й. 347-сон ВМҚда белгилаб қўйилган.

Шина ва покришкаларга утилизация йиғими 1 кг шина ва покришка вазнига БҲМнинг  0,3%  (1 020 сўм) миқдорида тўланади.

 

Ўзбекистонга кириш ва унинг ҳудуди орқали чет эл транспорт воситаларини транзит қилиш учун йиғим мамлакатнинг божхона ҳудудида ҳам тўланиши мумкин

Йиғим хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари  Ўзбекистон ҳудудига киришда ундирилган. Эндиликда йиғимни Ўзбекистон божхона ҳудудида ҳам тўлаш мумкин .

Янгилик қуйидагиларга имкон беради:

  • Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтадиган назорат пунктларида автотранспорт воситаларини давлат томонидан назорат қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
  • республика транзитининг жозибадорлиги ва салоҳиятини ошириш;
  • сайёҳлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.

Ушбу ўзгартиришлар 03.10.2023 й. 522-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш  ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги ВМҚда кўзда тутилган тадбирларни ривожлантириш учун қабул қилинди.

Божхона ҳудудида йиғим тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Тегишли ўзгартиришлар божхона кодексига ҳам  киритилди .

Йиғим ставкалари 25,12. 2023 й. ЎРҚ-886-сон, 10-иловада белгиланган.

 

 

 

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /ul/publish/doc/text195614_2024_yilda_yigimlar_tulovida_nimalar_uzgaradi