Маркировкаланган товарнинг ташкилот ичида ҳаракатланиши қандай расмийлаштирилади

preview

“Агар маркировкаланган товар ҳамкорга реализация қилиш учун топширилса, албатта ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим. Ташкилотимиз бир нечта маиший техника дўконларини очди. Товар омборда туриб қолмаслиги учун уни бир савдо шохобчасидан ушбу товарларга талаб кўпроқ бўлган бошқа савдо шохобчасига олиб бориш режалаштирилмоқда.

Асл белгиси” рақамли маркировкалаш тизимида маркировкаланган товарнинг юридик шахсга тегишли бўлган бир савдо шохобчасидан бошқа савдо шохобчасига (бир омбордан бошқа омборга) ҳаракатланишини қандай расмийлаштириш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан “Green White Solutions” МЧЖ рақамли маркировкалаш технологиялари интегратори мутахассиси Ильмир МИНГАРИПОВ жавоб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Товар компания ичидаги омборлар ёки дўконлар бўйича ҳаракатланганда маълумотларни Asl Belgisi маркировкалаш тизимига узатиш керак эмас. Маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракатланиши ва чиқиб кетиши ташкилотнинг СТИРи бўйича қайд этилади. Маркировкалаш тизимида фақат битим иштирокчилари (турли СТИР) ўртасида маркировкаланган маҳсулотларни топшириш тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказилади.

 

Машинага юк бир нечта савдо шохобчалари учун юкланганда ЭТТЮни қандай тўғри расмийлаштириш керак.

 

Бир юридик шахс доирасида маркировкаланган товарларнинг дўконлар, омборлар ўртасида ҳаракатланишини қуйидагилар ёрдамида қайд этиш мумкин:

  • ҳужжатлар.

Юк хатлари ёки товарларнинг ҳаракатланишига доир далолатномаларни расмийлаштиринг. Уларда ҳаракатланиш тафсилотларини, шу жумладан товарларнинг маркировкаси, уларнинг сони ва жўнатиладиган ва белгиланган жойни кўрсатинг;

  • ҳисобга олиш тизимлари.

Товарларнинг дўконлар, омборлар ўртасида ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берадиган ихтисослаштирилган ҳисобга олиш тизимидан (дастуридан) фойдаланинг. Ушбу тизимда сиз товарларнинг маркировкаси тўғрисидаги ахборотни кўрсатишингиз ва тегишли ҳужжатлар ёрдамида ҳаракатланишни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Маркировкаланган товарларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш учун сканерлардан фойдаланинг. Ҳар бир товар ноёб Data Matrixга эга бўлиб, товарни ички ҳисобга олишда ундан товарнинг ноёб идентификатори сифатида фойдаланиш мумкин.

Ташкилотингизда назорат қилишнинг қандай усулларидан фойдаланилишини ҳужжатлар билан мустаҳкамлаб қўйинг. Ишлаб чиқилган йўриқномаларни ташкилот бўйича буйруқ билан тасдиқланг ва ходимларга ушбу қоидаларга қатъий риоя қилиш мажбуриятини юкланг.

 

 

 

 

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ul/publish/doc/text199535_markirovkalangan_tovarning_tashkilot_ichida_harakatlanishi_qanday_rasmiylashtiriladi