МҲХСга ўтган корхоналар қайси счётлар режасидан фойдаланиши керак

preview

Турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари ва ОТМ ўқитувчилари МҲХС асосида молиявий ҳисобни юритадиган ташкилотлар бухгалтерия ҳисобининг қайси счётлар режасидан фойдаланиши керак деб сўрашмоқда.

Ўз БАМУ раиси Миновар ТУЛАХОДЖАЕВА тавсиялар берди:

 

Муҳим янгиликлар ва тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– БҲМС таркибида “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси” стандарти мавжуд. Ушбу Счётлар режаси банк тизими ва бюджет ташкилотларидан ташқари барча корхоналар ва тадбиркорлик тузилмаларида қўллаш учун тавсия қилинган.

У мослашувчан – зарурият бўлганда унга у ёки бу фаолият турининг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи қўшимча счётларни киритиш мумкин.

МҲХС таркибида, бизга маълумки, счётлар режаси мавжуд эмас. Уни, МҲХС мантиғига кўра, ҳисобга олиш субъектининг ўзи тузиши керак.

Аммо Ўзбекистонда бухгалтерлар ва солиқ органлари тавсия қилинган счётлар режаси асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича узоқ тажрибага эга. 21-сон БҲМСга мувофиқ тавсия қилинган счётлар режаси бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибасини ҳисобдан чиқариш мақсадга мувофиқ эмас.

2022 йил апрель ойида Ўз БАМУ томонидан ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади. Сўровда 115 нафар киши иштирок этди. Қуйида унинг натижалари:

 

Тезис

Сўров натижалари

«Ҳа»

«Йўқ»

МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини амалдаги 21-сон БҲМС асосида тайёрлаш мақсадга мувофиқ

101

14

МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси тавсиявий хусусиятга эга бўлиши керак

83

26

Ҳар бир корхона зарурият бўлганда кейинчалик янгилаш билан – қўлланиладиган Бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тасдиқлаши шарт

81

34

МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси Молия вазирлиги томонидан бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади

76

19

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш даврийлиги ва муддатини ҳар йиллик асосда 15 июнгача деб белгилаш мақсадга мувофиқдир

63

51

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда ва 2025 йилдан бошлаб йил якунлари бўйича тақдим этиш мақсадга мувофиқ

39

76

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг намунавий шакллари Молия вазирлиги томонидан бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади

91

24

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг шакллари Молия вазирлиги томонидан қўллаш учун таклиф қилинади ва тавсиявий хусусиятга эга

82

33

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг шакллари МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун стандарт ва ягона бўлиши керак эмас

64

49

Корхоналарда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузишда МҲХСга асосан ахборот мавжуд бўлмаган сатрларни чиқариб ташлаш ҳуқуқи бўлиши керак

97

18

Корхоналарда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузишда МҲХСга асосан ахборотни ёритиб бериш учун қўшимча сатрларни қўшиш ҳуқуқи бўлиши керак

102

13

 

Ўз БАМУ экспертлари сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалдаги 21-сон БҲМС асосида ва тузилмаси бўйича МҲХСга асосан ахборотни ёритиб бериш учун зарур бўлган қўшимча счётларни қўшган ҳолда Счётлар режасини тайёрлашди.

Ўз БАМУ экспертлари қуйидагилар таклиф қилинган Счётлар режасининг афзалликлари деб ҳисоблашади:

  • МҲХС бўйича счётлар режасига ўтишда молиявий ҳисобнинг автоматлаштирилган дастурларини («1С-Бухгалтерия» ва бошқалар) мослаштириш учун минимал харажатлар;
  • 21-сон БҲМС Счётлар режасининг қулай тузилмасини сақлаб қолиш ва бир вақтнинг ўзида МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни трансформация қилиш учун бўш счётларнинг мавжудлиги;
  • Ўзбекистоннинг барча корхоналари учун яқин келажакда барча корхоналар МҲХСга ўтишини ҳисобга олган ҳолда – одатдаги намунавий тузилмани ва бухгалтерия ҳисоби счётлари рақамларини сақлаб қолиш.

 

Эътибор беринг
Корхонангиз тармоғингиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда – Ўз БАМУ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган вариант асосида ўз ҳисоб сиёсатини ва бухгатерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини ишлаб чиқишга ҳақли.

 

 

 

 

МҲХС МҲХС МҲХС /ul/publish/doc/text200398_mhhsga_utgan_korhonalar_qaysi_schetlar_rejasidan_foydalanishi_kerak