Фойда солиғи ҳисоб-китобида утилизация қилинган товарлар қиймати чегириладими

preview

«2021 йилда корхона Туркиядан парфюмерия маҳсулотини импорт қилди. Ушбу товарларни сақлаш муддати – 3 йил, ҳозирда бу муддат ўтган. Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда муддати ўтган товарларни утилизация қилишимиз ва уларнинг қийматини чегириб ташлашимиз мумкинми?»

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– ТМЗни ҳисобдан чиқаришда сақлаш муддати тугаганлиги сабабли зарарлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди.

Сиз муддати ўтган товарларни қонунчилик талабларига, шу жумладан «Чиқиндилар тўғрисида» ва «Экологик экспертиза тўғрисида» ги қонунларга мувофиқ утилизация қилишга ҳақлисиз.

Бунинг учун яроқсиз товарларни йўқ қилиш бўйича комиссия тузинг, у бундай товарларни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарорда комиссия йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ва усулларини белгилайди. Йўқ қилиш далолатномасини суратга олинг. Товарлар йўқ қилингандан кейин комиссия далолатнома тузади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • комиссия таркиби (фамилияси,

исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими);

  • яроқсиз товарларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ва усули;
  • яроқсиз товарларнинг номи ва миқдори (зарурат бўлганда – серия рақами, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);
  •  моддий жавобгар шахс.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади, ташкилот раҳбари – товар эгасининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади

(мавжуд бўлган тақдирда).

Шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш давлат ташкилоти мутахассисларини экологик экспертиза ўтказиш ва муддати ўтган товарларни йўқ қилиш жараёнида иштирок этиш учун жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.  

Товар-моддий қимматликларни яроқсизлиги сабабли (сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва (ёки) маънавий эскирганлиги, шунга ўхшаш бошқа сабабларга кўра) ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилади.  Бундан табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар каби фавқулодда ҳолатлар туфайли зарарлар  мустасно .

Тегишинча, корхонангиз фойда солиғи ҳисоб-китобида утилизация қилинган товарлар қийматини чегиришга ҳақли эмас.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ul/publish/doc/text200651_foyda_soligi_hisob-kitobida_utilizaciya_qilingan_tovarlar_qiymati_chegiriladimi