Фойда солиғи
Дата публикации 19.12.2024
Хизмат автомобили – компания учун қулайлик, лекин бухгалтер учун бош қотирувчи масала ҳисобланади. Унга доир қайси харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобга олиш мумкин, қайсиларини чиқариб ташлаш керак? Бу мураккаб масалани ечиш учун биз «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАдан тавсиялар сўрадик. ... 

Дата публикации 18.12.2024
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди: ... 

Дата публикации 17.12.2024
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 16.12.2024
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми? Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.11.2024
Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради? «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг! ... 

Дата публикации 22.11.2024
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада? Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 20.11.2024
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди. Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 05.11.2024
Солиқ қўмитаси фойда солиғи тўловчиларига солиқ органларига фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ҳуқуқи борлиги ҳақида эслатма юборди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу масалада солиқ тўловчилар ва регулятор нималарга эътибор қаратиши кераклигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 10.10.2024
Солиқ органи аудит давомида МЧЖнинг устав фондига таъсисчи томонидан киритилган қўшимча бадал сифатидаги суммага фойда солиғини ҳисоблаган. Солиқчилар буни устав қайта рўйхатдан ўтказилмагани билан изоҳладилар. Бу вазиятда солиқ ҳисобланишини низолашиш мумкин. Солиқчиларни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга қандай ишонтириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳикоя қилди: ... 

Дата публикации 09.10.2024
Кўпинча контрагентлар солиқ резидентлиги сертификати ўрнига давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки лицензияни тақдим этадилар. Бундай ҳужжатлар икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун асос бўла олмаслигини тушуниш муҳим. Хорижий ҳамкор тақдим этган «солиқ резидентлиги сертификати» ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.10.2024
«Мен ўзини ўзи банд қилган шахсман. Октябрь ойи якунига кўра менинг даромадим 100 миллион сўмдан ошади. Солиқ ҳисоботини қандай топширишим ва солиқни қандай тўлашим керак?» Солиқ қўмитасининг Айланмадан солиқни бошқариш бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВдан buxgalter.uz батафсил кўрсатмалар олди: ... 

Дата публикации 02.10.2024
«Хорижий компания ўзбек компаниясига инвестиция сифатида Ўзбекистонга техника ва ускуналар етказиб беришни режалаштирмоқда. Агар божхона тўловларини инвестор ўз зиммасига олса, компания учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.09.2024
2024 йил 1 октябрдан – III чоракдан – Фойда солиғи ҳисоб-китобини янгиланган шаклда топшириш керак. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 20.09.2024
«Биз хориждан хизматлар сотиб оламиз (импорт). 12% ҚҚС тўлаймизми? Бунда норезидентга тўланадиган даромадлардан фойда солиғини қайси курс бўйича ҳисоблаш керак - шартнома имзоланган санада ёки маблағлар ўтказилган санадами?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.08.2024
«Биз юридик шахс – норезидентга валютада қарз фоизларини тўладик. Биз бу фоизларни қайси солиқ ҳисоботида кўрсатишимиз керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.08.2024
«Технопарк резиденти бўлган ташкилот интернет орқали хорижий ташкилотдан дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олмоқда. Бу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.07.2024
«Фойда солиғи бўйича ҳисоботда минимал ставкалар бўйича ижара ҳақи ва ижара шартномаси бўйича ҳақ ўртасидаги фарқ сифатида олинган қўшимча ҳисобланган суммани қандай тўғри акс эттириш керак?» Масаланинг ечимини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.07.2024
“Чет эл корхонаси Ўзбекистон ҳудудидаги бизнинг омборимизни ижарага олишни режалаштирмоқда. Улар ДМни рўйхатдан ўтказишади ва шу омбордан ўз товарларини Ўзбекистон компанияларига реализация қилишади. Биз ва бўлажак ижарага олувчи учун ижаранинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?” ... 

Дата публикации 03.07.2024
«Суғурта ташкилоти турли захираларни шакллантиради ва уларни Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (2-сон шакл) 014, 015, 016 ва 018-сатрларида акс эттиради. Аммо фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдириш бўйича йўриқномада ушбу масала бўйича ҳеч қандай тушунтиришлар мавжуд эмас. Биз хат билан солиқ органига мурожаат қилдик ва захирага харажатларни Фойда солиғига 2-илованинг 0138-сатрида акс эттириш мақсадга мувофиқ деган жавоб олдик. Захирани яратиш харажатлари фойда солиғи бўйича чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритиладими? Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қаерда акс эттириш керак?». Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.07.2024
«Компаниянинг асосий даромади – у томондан тақдим этиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоизлар саналади. Мазкур ҳолда ҳали ҳақиқатда олинмаган суммадан фойда солиғини тўламаслик учун онлайн-НКТнинг бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) чекларида бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни қандай тўғри акс эттириш ...