Маркировкаланган товарлар интернет-дўкон орқали қандай сотилади

preview

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни интернет-дўкон орқали реализация қилишда нимани албатта эътиборга олиш лозимлигини Green White Solutions рақамли маркировкалаш тизими интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ тушунтирди:

 

Вазият «Маркировкаланган салқин ичимликларни ҳисобга олиш» вебинарида батафсил кўриб чиқилди. Унинг ёзувини кўринг. Кейинги вебинарни ўтказиб юбормаслик учун эса бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Интернет-дўкон орқали рақамли маркировкаланган товарларни сотишни режалаштираётган бўлсангиз, қуйидаги тафсилотларни ҳисобга олинг:

1. Агар интернет дўкон товарни етказиб берувчилардан сотиб олса ва уни ўз товари сифатида сотса, онлайн-НКМ чекида у сотувчи сифатида кўрсатилади.

Бу ҳолда товарни реализация қилишдан олдин мазкур товар сотиб олинган ҳисобварақ-фактура имзоланган ва товар интернет дўконнинг балансида эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Товар қадоғидаги Data Matrixни сканер қилиб, бундай ахборотни олиш мумкин.

2. Агар интернет дўкон сотувчи ва харидор ўртасида воситачи бўлса (товар комиссия шартномаси бўйича реализация қилинади), онлайн-НКМ чекида бундай товар комитентнинг СТИРи билан кўрсатилиши керак.

Мазкур ҳолатда товар қадоғидаги Data Matrixни сканер қилишда сотиш пайтигача (чекни расмийлаштиргунча) комитент унинг мулкдори сифатида акс эттирилади. Онлайн-НКТ чеки расмийлаштирилгандан сўнг товар “айланмадан чиқарилган” мақомига эга бўлади.

Интернет-дўкон маркировкаланган товарлар айланмасининг учта асосий қоидасига риоя қилиши керак:

  • агар у товарни унинг эгаси сифатида реализация қилса, дастлаб aslbelgisi.uz сайтида рўйхатдан ўтиши ва “CRPT TURON” МЧЖ билан шартнома тузиши керак;
  • уларга нисбатан мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги талаб кучга кирган товарларни реализация қилишга фақат маркировкаланган ҳолда қабул қилиш мумкин. Маркировкани ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи туширади;
  • реализация қилишда – товарни мижозга топширгунга қадар сиз албатта GTIN (штрих-код) ёки Data Matrixни сканерлашингиз керак.

Бу – интернет-дўкон маркировкаланган товарларни реализация қилишда йўналиш олиши керак бўлган асос. Сўнгра ҳаммаси интернет-дўкон ишининг ташкил этилишига боғлиқ бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат: одатда, топшириш шохобчасига ёки буюртмада кўрсатилган манзилга интернет-дўкон товарни – етказиб бериш чоғида товарни шикастланишдан ҳимоя қилиш учун товарнинг завод қадоғидан ташқари  интернет-дўконнинг фирма қадоғига ўралган ҳолда етказиб беради. Ушбу ташқи қадоққа рақамли маркировкани тушириш керакми?

Жавоб: йўқ, керак эмас. Ишлаб чиқарувчи томонидан ички бирламчи қадоққа туширилган маркировка етарли.

Бунда интернет-дўконнинг ташқи қадоғининг мавжудлиги – ишлаб чиқарувчининг қадоғидаги GTIN (штрих-код) ёки Data Matrixни сканер қилмаслик учун баҳона эмас. Интернет-дўкон буни албатта амалга ошириши керак. Бир нечта вариант мавжуд бўлиб, улардан энг мақбули қуйидагича:

  • GTIN (штрих-код) ёки Data Matrix чекни тайёрлашда – товар интернет-дўконнинг қадоғига жойлаштирилгунча ўқилади.

Шунингдек:

  • товарни мижозга топшириш учун жавобгар бўлган ходимга интернет-дўкон қадоғини очиб, ишлаб чиқарувчининг қадоғидан GTIN (штрих-код) ёки Data Matrixни сканерлаш ҳуқуқини бериш мумкин (буни харидорга алоҳида тушунтиришга тўғри келади);
  • ишлаб чиқарувчининг қадоғидан GTIN (штрих-код) ёки Data Matrixни осон ўқиш мумкин бўлиши учун интернет-дўконнинг қадоғи шаффоф қилинади (бунинг ҳар доим ҳам имкони йўқ).

 

Олег Гаевой тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ul/publish/doc/text200756_markirovkalangan_tovarlar_internet-dukon_orqali_qanday_sotiladi