Қўшимча келишув ijara.soliq.uzда қандай рўйхатдан ўтказилади

preview

Ijara.soliq.uzда “Қўшимча келишув” тугмаси пайдо бўлди. У кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ижара шартномаларига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Илгари бунинг учун аввал рўйхатдан ўтказилган шартномани бекор қилиш ва қўшимча келишув билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда янги шартномани рўйхатдан ўтказиш лозим бўлган.

Buxgalter.uz янги тугма қандай ишлашини аниқлаштирди:

 

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун ижарага берувчи:

1) ijara.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Ижаралар рўйхати”ни очади;

2) “тасдиқланган чиқувчи ҳужжатлар” рўйхатида қўшимча келишув тузилган шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топади;

3)  гувоҳнома остида “Қўшимча келишув” тугмасига босади;

4) чиқиб келадиган дарчада “киритиладиган ўзгартиришлар” шаклини тўлдиради:

  • “ижаранинг бошланиш санаси” устунида қўшимча келишув амал қилишни бошлайдиган санани кўрсатинг;
  • “ижаранинг тугаш санаси” устунида – ижара шартномаси унгача амал қиладиган санани кўрсатинг;
  • “ижарага бериладиган майдон” устунида қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ижарага бериладиган майдонни кўрсатинг;
  • “тўлов тури” устунининг чиқиб келадиган тавсиясидан “БҲМ” ёки “UZS”ни танланг.

Эътиборли бўлинг! Агар “БҲМ”ни кўрсатсангиз, ДСХОнинг ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда “Ҳар ойлик тўлов” устуни қийматига кўпайтирилган “БҲМ ставкаси” формуласини қўллайди;

  • “олдинги сумма” устунида автоматик тарзда қўшимча келишув тузилгунга қадар шартнома суммаси акс эттирилади;
  • “ҳар ойлик тўлов” устунида – қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ҳар ойлик ижара тўлови суммасини кўрсатинг;
  •  “тўловнинг умумий суммаси” устунида автоматик тарзда қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган шартнома суммаси акс эттирилади;

5) “Жўнатиш” тугмасини босинг.

Шу пайтдан бошлаб солиқ органларининг ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда ижара шартномангизни қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда қабул қилишади.

 


 
Олег Гаевой тайёрлади

 

ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари /ul/publish/doc/text200903_qushimcha_kelishuv_ijara_soliq_uzda_qanday_ruyhatdan_utkaziladi