Солиқ қўмитаси кешбэк тўланган чекларни тузатишга рухсат берди

preview

Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди.

Бу ҳақда батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби ҳақидаги муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби ҳақидаги муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача урилган чеклар тузатилиши лозим. Мурожаатни 25 июлгача (шу кун ҳам киради) топшириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, одатий ҳолатларда тузатиш чеки ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича навбатдаги солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан олдин шакллантирилиши мумкин. Яъни сотув чекини тузатиш мумкин:

● ҚҚС тўловчилар учун - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;

 ● айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай.

Аммо, баъзида,  ҳозиргидек, Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун чеклардаги суммаларни тузатиш имкониятини беради.

Бу сафар "тузатиш" акцияси олдингиларидан икки муҳим жиҳати билан фарқ қилади:

 1) мурожаатга тадбиркорлик субъектининг тузатиш натижасида юзага келган ўзгаришларнинг оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳақидаги аризасини (фақат битта файл) илова қилиш етарли. Илгари чекни тузатиш зарурати келтириб чиқарган вазият бўйича тушунтириш хати илова қилиш керак бўлган;

2) кешбэк тўланган чекларни бюджетга сумма қопланиши шарти билан тузатиш имконияти берилди. Одатдаги амалиёдда бундай чекларни тузатиш мумкин эмас.

Барча мурожаатларни солиқ органларининг ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳлари кўриб чиқади.

Солиқ қўмитаси мурожаатларнинг кўриб чиқилиши жараёнини кузатиб боришни тавсия этади. Рад этилган тақдирда, унинг сабаблари бартараф этилгандан сўнг қайта мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Ва - энг муҳими - чеклар тузатилган тақдирда, у таъсир қиладиган ҳисоботларни қайта топширинг. Аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаслик текширувдан олдинги таҳлил жараёнида аниқланадиган тафовутларга олиб келади. Бу ҳолда хатони тузатиш учун талабномалар юборилади.

Бу ҳақда батафсил маълумотни қуйидаги тавсияда ўқинг:

Манба.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text201326_soliq_qumitasi_keshbek_tulangan_cheklarni_tuzatishga_ruhsat_berdi