ҚҚС
Дата публикации 15.11.2024
«Ўзбекистон корхонаси норезидентга божхона транзити тартиби остидаги хорижий товарни етказиб бериш бўйича экспедиторлик хизматларини кўрсатмоқда. Ўзбекистон – Хитойдан Афғонистонга товар ташишнинг оралиқ транзит участкаси. Товар Ўзбекистонга келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистондан чиқиш жойидаги божхона органигача, кейин Афғонистонга ташилади. Экспедиторлик хизматларига, хусусан, брокерлик хизмати, Тошкентда божхона расмийлаштируви ва Ўзбекистон орқали транзитда терминал харажатларини тўлаш киради. Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга товар транзитида экспедиторлик хизматларига ҚҚС қандай солинади? Ҳисоб-фактуралар қандай расмийлаштирилади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал этиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.10.2024
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 10.10.2024
«ҚҚС тўловчи корхона Лукойл компанияси билан шартнома тузмоқда. Компания маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга асосан ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш кўзда тутилганлигини назарда тутмоқда. Бизнинг шартномамиз бўйича реализация қилинадиган товарларга 12% ҚҚС ставкаси билан солиқ солиниши кўзда тутилган. Бу ҳолда корхона ЭҲФни 12%, 0% ҚҚС ставкаси билан ёки ҚҚСсиз тақдим этиши керакми? Агар харидор бизга 12% ҚҚС билан шартнома суммасини тўласа, у ҚҚСни бюджетдан қандай қайтаради?» Вазиятни «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.09.2024
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози. Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими? Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.09.2024
«Корхона товарларни божхона қийматидан паст нархда сотди. СКнинг 248-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Корхонада қўшимча ҚҚС ҳисобланиши хавфи мавжуд. Аудиторлар мижоздан сабабини сўрагашганда, у ўз мижозларига чегирма тақдим этаётгани боис товарларни божхона қийматидан паст нархда сотаётганини айтди ва ўзининг нарх сиёсатини сабаб сифатида кўрсатди». Товарларни таннархидан ва божхона қийматидан паст нархда сотишда ҚҚС бўйича қандай солиқ хавфлари юзага келишини «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.09.2024
«Корхона транспорт-экспедиторлик фаолияти (воситачилик) билан шуғулланади. Қозоғистондаги худди шундай юридик шахс (воситачи) билан экспедиторлик бўйича импорт шартномасини туздик. У билан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган бўлиб, унда Қозоғистон бюджетига тўланадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган. Резидентлик сертификати мавжуд. Агар хизматларни етказиб берувчи ўз мамлакатида солиқ тўлаган бўлса, транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўлаш керакми?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.08.2024
«Корхонамиз Украинадаги завод билан тузилган импорт шартномаси асосида 25 та темир йўл вагонини импорт қилди. Энди биз бу вагонларнинг барчасини Қозоғистон Республикасидаги харидорга сотмоқчимиз. Бизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.08.2024
«Биз - боғдорчилик-узумчилик ширкатимиз. ДСИ бизга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этмаганлик учун СКнинг 462-моддасига асосланиб жарималар қўллади. Ширкат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайди, ижарадан ҳам даромад йўқ. Боғдорчилик-узумчилик ширкати ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши керакми?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.08.2024
«Супермаркет харид қилинган товарларни етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар ва МХИК бўйича кирим қилади. Чакана савдо корхонаси товарни балансга кирим қилиб, кейин уни сотганда, уларни корхонада қабул қилинган номлар бўйича, етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар бўйича эмас, бошқа ном билан акс эттиришга ҳақлими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.08.2024
«Корхона (ижрочи) Россия компанияси (буюртмачи) билан экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди. 328 минг рубль миқдорида 100 фоизлик олдиндан тўлов олинди. Лекин кейин буюртмачининг режалари ўзгарди. Шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланди, унга кўра 316 минг рубль қайтарилиши керак, 12 минг рубль эса маъмурий харажатларни қоплаш сифатида ижрочида қолади. Бу ҳақда далолатнома имзоланган. Кўрсатилган 12 минг рубль бўйича қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Бу суммага бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.08.2024
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сонли ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20% гача устама белгиланган. Корхона 20% гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради». Корхона давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланиш қийматига устамани тўғри белгилаётганини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.07.2024
"Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м.1-қ.1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк хати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?" Саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.07.2024
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?" Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.07.2024
Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.07.2024
«Хорижий компаниялар Туркманистонга товар сотиш учун махсус аккредитациядан ўтиши керак. Бизнинг корхонамиз ўз маҳсулотини бу мамлакатга шундай аккредитациядан ўтган ўзбекистонлик компания орқали экспорт қилишни режалаштирмоқда. Маҳсулотни бошқа компания орқали экспортга сотиш учун топшириш мумкинми? Бунда экспорт қилишда белгиланган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар сақлаб қолинадими?». ... 

Дата публикации 27.05.2024
“Корхона хом ашё келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олди, у кейинчалик тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Оқибатда ушбу маҳсулотнинг бир қисмидан корхона ишлаб чиқариш мақсадларида шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланди, шу жумладан асосий воситаларни таъмирлашда. Кейинчалик шахсий эҳтиёжлари ... 

Дата публикации 08.05.2024
“Санаторий тиббий ва туристик хизматлар билан шуғулланади, иккала фаолият тури учун лицензияга эга. Санаторий фаолияти учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Тиббиёт фаолияти учун лицензия” берилган бўлиб, унда бир қатор тиббий хизматларни амалга оширишга рухсат берилган. Туристик фаолиятдан ... 

Дата публикации 07.05.2024
“Компаниямизнинг сотув бўлими ходимлари масалаларни муҳокама қилиш ёки муаммоларни ҳал қилиш учун мижозлар билан учрашишади. Улар кўпинча мижозларни бирга тушлик қилишга таклиф қилишади (шу жумладан алкоголли ичимликлар билан меҳмон қилишади). Агар компаниямизга ҳамкорлар ёки бошқа компаниялар ... 

Дата публикации 28.03.2024
« Корхона турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларидан фойдаланиши мумкинми? Масалан, фойда солиғини ҳисоблаш учун тўғридан-тўғри усулдан , Қ ҚС ни ҳисоблаш учун эса мутаносиб усулдан фойдалан а оладими? » Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ...