Полезное для бухгалтера в ноябре:
Шартнома ва ЭҲФдаги нархлар фарқ қилиши мумкинми
«Ҳисобварақ-фактурадаги товар нархи шартномадагидан бироз фарқ қилади. Бу қонунбузарлик ҳисобланадими ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Шартномада томонлар етказиб бериш шартлари, нархи ва етказиб бериладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) миқдорини ёзма равишда белгилайдилар. Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган нарх шартномадаги нарх билан мос келиши керак. Агар томонлар шартномага қўшимча келишув тузмаган бўлса, нархнинг шартномадагидан фарқ қилиши қонунбузарлик ҳисобланади.
Шартномада ва ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган нархларнинг фарқи шартнома тузиш пайтида ҚҚС суммасининг нотўғри ҳисобланиши ва кейинчалик ЭҲФни шакллантиришда товар бирлиги нархини ўзгартириш билан тузатиш киритилиши туфайли юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, шартномадаги нарх босма хатоси туфайли нотўғри бўлиши мумкин, миқдор ва якуний суммалар эса тўғри кўрсатилган ва ЭҲФ маълумотлари билан мос келиши мумкин.
Фарқ келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлар:
- СКнинг 223-моддаси бўйича санкциялар, чунки бу ҳолда солиқ базаси миқдорига нисбатан шубҳалар пайдо бўлади.
- Агар дебиторлик қарзи юзага келса, уни ҳисобдан чиқариш ёки ундириш олинган зарарни солиққа тортиш масаласида ёки суд муҳокамасида қарз суммасини аниқлашда баҳсли вазиятга олиб келиши мумкин.
- Бирламчи ҳужжатлардаги номувофиқликлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш сифатида малакаланиши мумкин.
Бундан қочиш учун шартномага қўшимча келишув имзолаш орқали ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Зоя МАКАРОВА тайёрлади