Полезное для бухгалтера в декабре:
ЭТТЮХ шаклларида мажбурий тўлдириладиган майдонлар қисқартирилди
Электрон ҳужжат айланиши операторлари ЭТТЮХ шаклидаги баъзи қаторларни мажбурий тўлдириладиган тоифадан мажбурий бўлмаган тоифага ўтказилгани ҳақида хабар бердилар.
Вазиятни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" ИАМ етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ "Норма" ПРМнинг "Товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари" мавзусидаги вебинарида тушунтириб берди.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
- ЭТТЮХ шаклларига расмийлаштириш жараёнини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, қуйидаги майдонларни мажбурий тўлдириш талаби бекор қилинди:
- "Экспедитор" – юк ташиш ташкилотчиси. Бевосита юк ташувчи бўлиши ёки бошқа юк ташувчини жалб қилиши (ёллаши) мумкин.
Бу майдонни тўлдиришда ҳали ҳам экспедиторнинг СТИРи ёки ЖШШИРини кўрсатиш етарли.
- "Буюртмачи" – бу ташиш хизматини буюртма қилувчи ташкилот. Тизимда буюртмачи сифатида фақат "Экспедитор"ни кўрсатиш мумкин.
– "Мижоз". Мижоз–бу ташиш хизмати учун тўловни амалга оширувчи ташкилот.
Мижоз сифатида "Юк жўнатувчи" ёки "Юк қабул қилувчи"ни кўрсатиш мумкин.
- "Брутто" ва "Нетто" – бу ЭТТЮХнинг жадвал қисмидаги устунлар бўлиб, уларда ташиладиган юклар ҳақида маълумотлар келтирилади. Агар сиз бу майдонларни тўлдирсангиз, қуйидагиларни эътиборга олинг:
– оғирлик фақат тоннада кўрсатилади;
– максимум 1 000 тоннагача оғирликни кўрсатиш мумкин.
Янгиликлар киритилгунга қадар расмийлаштирилган ҳужжат остида мажбурий тартибда тўртта имзо – юк жўнатувчи, юкни етказиб берувчи масъул шахс (юклаш пайтида ва етказиб бериш пайтида) ва юк қабул қилувчининг имзолари туриши керак эди.
Юкни етказиб берувчи масъул шахснинг имзосига келсак, корхоналар бу талабни бажариш турли сабабларга кўра қийинчиликлар туғдиришидан шикоят қилишарди. Шунинг учун унинг ЭТТЮХдаги имзосини ихтиёрий реквизитга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи келишиб қарор қабул қиладилар. Имзо қўйиш учун ташувчи ҳали ҳам "Soliq" мобил иловасидан фойдаланиши мумкин.
Яъни энди ЭТТЮХни фақат юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи имзолаши мумкин.
Юк қабул қилувчи юк жўнатувчи ҳужжатдаги йўл қўйилган хатоларни тузатмагунча ҳужжатни қабул қилишни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
ЭТТЮХ расмийлаштириш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар, режалаштирилган ўзгаришлар ҳақида янада кўпроқ янгиликлар, шунингдек амалий вазиятларни ҳал қилишда маслаҳатларни "Товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари" вебинари ёзувидан кўриб чиқишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади