Ширкат фойда солиғи ва ҚҚС тўлайдими

preview

«Биз - боғдорчилик-узумчилик ширкатимиз. ДСИ бизга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этмаганлик учун СКнинг 462-моддасига асосланиб жарималар қўллади. Ширкат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайди, ижарадан ҳам даромад йўқ. Боғдорчилик-узумчилик ширкати ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши керакми?»

Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Боғдорчилик-узумчилик ширкати - нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади .

Нотижорат ташкилотлар айланмадан олинадиган солиқни тўлай олмайдилар . Лекин бу улар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашлари керак дегани эмас.

Нодавлат нотижорат ташкилот - бу жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотдир .

Кўриб чиқилаётган вазиятда боғдорочилик-узумчилик ширкатининг тадбиркорлик фаолиятидан даромадлари йўқ. Агар у СКнинг 48-моддасига мос келадиган мақсадли тушумлар (маблағлар) ҳисобидан мавжуд бўлса, бу маблағлар фойда солиғини солиш мақсадида даромад сифатида ҳисобга олинмайди .

ҚҚС реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган товарлар (хизматлар) реализация қилинганда тўланади . Ширкат оладиган мақсадли маблағлар товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма ҳисобланмайди. Мос равишда, улар ҚҚСга тортилмайди.

Мақсадли маблағлар ҚҚС ва фойда солиғига тортиш объекти бўлмаганлиги сабабли, боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳозирги вақтда бу солиқларнинг тўловчиси ҳисобланмайди. Солиқ ҳисоботи эса солиқ органларига фақат шахс солиқ тўловчи деб тан олинган солиқлар бўйича тақдим этилади .

Агар ширкат товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланмаларни амалга оширишни бошласа ёки фойда солиғига тортиладиган фойда олса, у ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиши, бу солиқларни тўлаши ва мос равишда, улар бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт бўлади.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text202213_shirkat_foyda_soligi_va_qqs_tulaydimi