Полезное для бухгалтера в декабре:
Қайтарилган яроқсиз маҳсулотни қандай йўқ қилиш керак
«Компания газланган ширин ичимлик ишлаб чиқаради ва уни дистрибьюторларга сотади. Ички сиёсатда завод яроқсиз товарни қайтариш мумкинлиги ҳақида банд бор. Дистрибьюторда тахминан 500 блок яроқсиз маҳсулот тўпланиб қолган ва у буни далолатнома асосида қайтарган.
Газланган ичимликларни йўқ қилиш учун солиқ инспекцияси ва СЭС ходимларини жалб қилиш керакми? Дистрибьютор яроқсиз маҳсулотни қайтариш учун ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми?»
Саволга «Норма» экспертлари Собир НУРБЕРДИЕВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб беришди:
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
– Бу ҳолатда ҳаммаси яроқсиз маҳсулотни йўқ қилиш усулига боғлиқ. Агар газланган ичимликлар пластик шишаларга қадоқланган бўлса, бу шишаларни утилизация қилиш керак.
Чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилардан қимматли компонентларни ажратиб олиш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит ва бошқа мақсадларда фойдаланиш .
Утилизация қилинмайдиган товарларни (масалан, ичимликларни) йўқ қилиш учун буйруқ билан тегишли комиссия тузиш керак, у яроқсиз товарни атроф-муҳит учун зарарсиз усулда йўқ қилишни ташкил қилади.
Бундай зарарсиз усулни аниқлаш учун юридик шахслар чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларидан чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидалари, экологик нормативлар тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга . Бунинг учун йўқ қилинадиган маҳсулот турига қараб сиз Экология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, сиз ушбу идоралар вакилларининг маҳсулотни йўқ қилиш жараёнида иштирок этишини ҳам сўрашингиз мумкин.
Йўқ қилишни баённомалаштиринг, жараённи фото ёки видеога олинг.
Ушбу жараёнда учинчи шахсларнинг иштироки ҳеч қаерда белгиланмаган. Лекин солиқ органи нуқтаи назаридан йўқ қилиш далолатномаларининг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаслик учун сиз тегишли солиқ органига йўқ қилиш жараёнида иштирок этиш учун мутахассис ажратиш илтимоси билан ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақлисиз. Ёки сиз режалаштирилган жараён ҳақида шунчаки хабарнома юборишингиз мумкин.
ЭҲФ тақдим этиш керакми
Йўқ, дистрибьютор яроқсиз маҳсулотни қайтарганда ЭҲФ тақдим этмайди. Сизнинг корхонангиз дистрибьютор номига қўшимча "минус" ЭҲФ тақдим этиши керак .
Тавсия қиламиз: