Хорижий «солиқ резидентлиги сертификати»нинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин

preview

Кўпинча контрагентлар солиқ резидентлиги сертификати ўрнига давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки лицензияни тақдим этадилар. Бундай ҳужжатлар икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун асос бўла олмаслигини тушуниш муҳим.

Хорижий ҳамкор тақдим этган «солиқ резидентлиги сертификати» ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Энг ишончли усул - бу хорижий давлат органларининг (солиқ органи ёки молия вазирлиги) расмий веб-сайтларида текшириш.

Кўпчилик сертификатлар тақдим этилган фойдали ресурслар:

а) Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси сайти. Бу ерда хорижий ваколатли органлардан резидентликни тасдиқловчи ҳужжатлар намуналарининг умумий рўйхати эълон қилинган (сўнгги янгиланиш 2020 йилда бўлган);

б) Беларусь Солиқ ва йиғимлар вазирлиги сайти. Бу ерда мамлакатлар бўйича сертификат намуналари тақдим этилган (қидирув мамлакатни танлаш орқали амалга оширилади). Мен бу сайтни афзал кўраман, чунки баъзи ҳолларда бу ерда ўтган йиллар ва жорий йил учун намуналар мавжуд.

Ҳар иккала сайт кўп ҳолларда хорижий ҳамкорингиз сизга тақдим этган ҳужжат тўғри эканлигини аниқлаш имконини беради.

Ҳозирги вақтда мен барча мамлакатлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар тақдим этилган - қайси мамлакатларда сертификат қоғоз шаклида, қайси мамлакатларда электрон шаклда берилиши кўрсатилган янада тўлиқроқ ягона ресурсни топмадим.

Ҳар қандай ҳолатда, агар сизда шубҳалар қолса, ҳамкорингизнинг резидентлик мамлакатида бу жараён қандай ташкил этилганлигини ушбу мамлакатнинг ваколатли органи сайтидан аниқлаштириш мумкин.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text203410_horijiy_soliq_rezidentligi_sertifikatining_haqiqiyligini_qanday_tekshirish_mumkin