Ўзбошимчалик билан қурилган бинони устав фондига қандай киритиш мумкин

preview

«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?»

Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro'га обуна бўлинг.

 

– Агар кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи муассисларга расмийлаштирилса, улар кўчмас мулкни корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида киритишга ҳақли.

Агар муассислар жисмоний шахслар бўлса, кўчмас мулкни устав фондига ҳисса сифатида ўтказишнинг солиқ оқибатлари ҳақида бу ерда ўқинг.

Муассислар юридик шахслар бўлса, кўчмас мулк объектларини устав фондига ҳисса сифатида ўтказиш товарни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади . Улар ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этишлари керак. Агар корхона кўчмас мулк объектларидан ҚҚСга тортиладиган айланмалар учун фойдаланса, у кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .

Агар кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатлари ва демак, мулк ҳуқуқи ҳам бирданига корхонага расмийлаштирилса, муассислар уларни устав фондига ҳисса сифатида киритолмайдилар. Бундай ҳолда корхонада текин олинган мулк кўринишида даромад юзага келади. У фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади .

 

 

 

 

Хусусий капитал Хусусий капитал Хусусий капитал /ul/publish/doc/text203530_uzboshimchalik_bilan_qurilgan_binoni_ustav_fondiga_qanday_kiritish_mumkin