Полезное для бухгалтера в декабре:
Қарзни текин олинган мулк сифатида ҳисобдан чиқариш мумкинми
«Таъсисчи тиббиёт клиникасига қисқа муддатли қарзлар берган эди. Энди у уларни корхонага текин бермоқчи. Таъсисчи ўз қарори билан қарзларни 6820-ҳисобдан 8530-ҳисобга текин олинган мулк сифатида ўтказиши, 6920-ҳисобдаги йиғилган фоизлар билан корхона зарарини қоплаши мумкинми? Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Кўриб чиқилаётган вазиятда корхонада таъсисчи олдида кредиторлик қарзи юзага келган. Қарз бўйича ҳисобланган фоизлар ҳам кредиторлик қарзи ҳисобланади. Агар таъсисчи қарз ва қарз фоизларини кечирса, корхонада кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад юзага келади, текин олинган мулк ва зарарни қоплашдан эмас.
Кредиторлик қарзи суммалари даромадга ҳисобдан чиқарилади, бу эса ўз навбатида корхона зарарини камайтиради.
Ўтказмалар:
Хўжалик операцияси мазмуни |
Дт |
Кт |
Қисқа муддатли қарз бўйича қарздорликни ҳисобдан чиқариш |
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» |
9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» |
Ҳисобланган фоизларни ҳисобдан чиқариш |
6920 «Ҳисобланган фоизлар» |
9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» |
Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади .
Лицензия асосида тиббий хизматлар (косметологик хизматлардан ташқари) кўрсатувчи корхоналар ижтимоий соҳада фаолият юритувчи юридик шахсларга киради . Ижтимоий соҳада фаолият юритувчи солиқ тўловчилар фойда солиғини ноль ставкада тўлайдилар .
Агар корхонанинг тиббий хизматлар кўрсатишдан олган даромадлари текин олинган мулк кўринишидаги даромадларни ҳисобга олган ҳолда жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса, у ижтимоий соҳада фаолият юритувчи деб эътироф этилади . Қолган 10 фоиз даромадлар ҳар қандай бўлиши мумкин. Бунда фойда солиғининг ноль ставкаси корхонанинг умуман фойдасига нисбатан қўлланилади.
Эътибор беринг: мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад текин олинган мулк ҳисобланмайди.