Фойда солиғи
Дата публикации 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.09.2024
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози. Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими? Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.09.2024
«Норезидентнинг доимий муассасаси фойдага эга, бироқ йил давомида дивидендлар (соф фойда) тўламаган. СКнинг 347-моддасига асосан, соф фойда деганда жами даромад ва жорий солиқ даври (календарь йил) учун харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Агар доимий муассаса йил давомида дивидендлар тўламаган бўлса, у соф фойдадан олинадиган солиқни йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши кераклигини тўғри тушуняпмизми?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.09.2024
«Корхона ва Малайзия миллий корпорацияси ўртасида билим ва кўникмалар билан алмашиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Корпорация ходимлари Ўзбекистонга келганда, корхона уларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлайди. Биз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Солиқ оқибатлари юзага келадими?». Саволларга buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.09.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради. Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?». Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар: ... 

Дата публикации 15.08.2024
«Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.07.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ. Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?". Вuxgalter.uz саволларига "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.07.2024
"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?" Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.06.2024
«Корхона автомобилни юридик шахсга ижарага берди. Ижара шартномасига асосан ижарага олинган автомобиль бўйича барча харажатларни ижарага олувчи амалга оширади. Автомобиль бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув содир этиб, ЙТҲга учради. Суд жараёнлари тугагунига қадар ижарага олувчи автомобилни ўз ... 

Дата публикации 20.06.2024
«Корхона 2024 йил I чорак учун 2 млрд сўм даромад олди. Аммо ҳукумат топшириғига кўра (ПҚ, ВМҚ) ўша давр учун у Ўзбекистонда спортни ривожлантириш учун 10 млрд сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамини кўрсатди. Корхона даромадидан 8 млрд сўмга ошган чегириб ташланмайдиган харажатларга фойда солиғи ... 

Дата публикации 06.06.2024
“Корхона реклама хизматларини кўрсатади. Унда экспорт шартномалари мавжуд бўлиб, уларга мувофиқ биз норезидентларга Ўзбекистон ҳудудида реклама хизматлари кўрсатамиз. Фойда солиғини ҳисоблашда биз СКнинг 337-моддасига асосан ноль даражали ставкани  қўллаймиз. Солиқ инспекцияси Фойда солиғи ... 

Дата публикации 07.05.2024
“Компаниямизнинг сотув бўлими ходимлари масалаларни муҳокама қилиш ёки муаммоларни ҳал қилиш учун мижозлар билан учрашишади. Улар кўпинча мижозларни бирга тушлик қилишга таклиф қилишади (шу жумладан алкоголли ичимликлар билан меҳмон қилишади). Агар компаниямизга ҳамкорлар ёки бошқа компаниялар ... 

Дата публикации 06.05.2024
“Корхона устав фондига ҳисса сифатида бошқа юридик шахсларнинг акцияларини олди. Акциялар номинал қиймати бўйича ҳисобда туради. Ҳозир акциялар эгалик қилувчига бозор қиймати бўйича қайтариб сотилмоқда. Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси саналади. Акцияларни номинал қийматидан юқори нархда ... 

Дата публикации 17.04.2024
“Компания Ўзбекистон ҳудудида доимий муассасаси мавжуд бўлмаган чет давлатнинг юридик  шахслари ва жисмоний шахсларига ТИА хизматлари кўрсатади. 2023 йилда компания хизматлар экспортидан олинадиган фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллади ва харажатларни тўғридан-тўғри тақсимлаш усулини ... 

Дата публикации 28.03.2024
« Корхона турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларидан фойдаланиши мумкинми? Масалан, фойда солиғини ҳисоблаш учун тўғридан-тўғри усулдан , Қ ҚС ни ҳисоблаш учун эса мутаносиб усулдан фойдалан а оладими? » Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ... 

Дата публикации 26.02.2024
“Ташкилотимиз 2018 йилда товарни етказиб беришга доир импорт контрактини тузди. Товар чет эл компанияси томонидан етказиб берилди. Товар контрактда кўрсатилганига нисбатан ўзгача сифатда эканлиги маълум бўлганлиги муносабати билан биз тўловни қисман амалга оширдик. Чет эл компаниясига сифатсиз ... 

Дата публикации 31.01.2024
«Ташкилот қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) (Қозоғистон) лойиҳаси доирасида нефтни изла ш ва қазиб олиш соҳасида сервис хизматлар ига э кспорт шартномасини тузди . Қозоғистонда доимий муассасамиз йўқ. Шартнома шартларига кўра буюртмачи тақдим э тилган хизматлар учун инвойс ни тўла ш да тўлов ... 

Дата публикации 16.01.2024
« Компания норезидент юридик шахсдан Ўзбекистон ҳудудида якуний фойдаланувчига кейинчалик сотиш учун э лектрон дастурий таъминотдан фойдаланишнинг такрорий ҳуқуқисиз, рухсат этиш хусусиятига оид лицензияларни сотиб олади. Ушбу дастурий таъминотни такрорлаш фойдаланувчилар сони билан чекланган. ... 

Дата публикации 16.01.2024
« Чет эл валютасидаги кредит маблағлари хом ашё етказиб берувчи норезидентга тўлаш учун йўналтирилган. Лекин, хом ашё олинмади ва кредитни таъсисчи сўндирди, у кредитни тўлаш учун чет эл валютасида нақд пул киритди. Натижада чет эл валютасидаги дебиторлик қарзи ва корхонанинг жисмоний шахс ...