Полезное для бухгалтера в декабре:
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.
– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ – солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ бошқа даромадларга расмийлаштирилади. Уларнинг рўйхатига валюта ҳисобварақлари бўйича мусбат курс фарқининг манфий курс фарқидан ошиши киради.
Бу даромад реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди ва шунга мувофиқ ҚҚСга тортилмайди .
Фойда солиғини ҳисоблашда валюта бойликлари, чет эл валютасидаги талаблар ва мажбуриятларни қайта баҳолашда (баҳосини туширишда) юзага келадиган курс фарқи қуйидагича киритилади:
Бунда солиққа тортиш мақсадида берилган (олинган) бўнаклар қайта баҳоланишидан юзага келган курс фарқи ҳисобга олинмайди.
Курс фарқи фойда солиғи ҳисоб-китобида қўлда акс эттирилади:
- ижобий – ҳисоб-китобга 1-илованинг 130 ва 131-сатрларида;
- салбий – I–III чораклар учун ҳисоб-китобга 2-илованинг 0114-сатрида ва йил учун ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0313-сатрида.
Ҳисобварақ-фактуралар шакллари тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ бир томонлама ЭҲФлар солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида расмийлаштирилади. Фойда солиғи тўловчиларда валюта ҳисобварақлари бўйича мусбат курс фарқининг манфий курс фарқидан ошишини аниқлаш зарурати йўқ. Шунинг учун курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш ҳам керак эмас.
Эътибор беринг
Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромадга мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо (фарқ) киритилади. Агар манфий курс фарқи мусбат курс фарқидан ошса, улар ўртасидаги фарқ айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтирмайди .
Ижобий сальдо айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг («Умумий даромадлар») 040 ва 0404-сатрларида – тақдим этилган бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда акс эттирилади. Салбий сальдо ҳисоб-китобда акс эттирилмайди.