«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Компания «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади. Солиқ идораси ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни акс эттиришни сўрамоқда. Компания қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этилмаслигини, савдо қоидаларига кўра харидор ва сотувчи бир-бирини кўрмаслигини тушунтирмоқда. Шунингдек, бу операциялар қонунчиликка мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ва махфий хусусиятга эга. Аммо солиқ инспекторлари бу ҳолатни тушунмаяптилар ва тушунишни истамаяптилар, фақат «қандай қилиб ЭҲФ йўқ?» деб сўрашмоқда.
Махфийлик мезони ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла оладими? Агар ЭҲФ тақдим этилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни қандай акс эттириш керак?»
Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтириб берди: ...