ЁММни тоннадан литрга қандай ўтказиш мумкин

preview

ЁММ учун МХИК бўйича ўлчов бирлиги - «тонна» бўлиб, фақат шу бирлик электрон ҳисоб-фактуралар ва бошқа электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда қўлланилади. Tasnif.soliq.uz порталида килограмм ва литр ўлчов бирликлари мавжуд бўлса-да, электрон ҳужжатни расмийлаштиришда уларни кўрсатиб бўлмайди.

Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

«Бизнинг ёқилғи қуйиш шохобчаси билан шартномамиз бор ва октябрь ойи учун улар бизга ЁММ учун ҳисоб-фактурани тоннада тақдим этишди, аввал доим литрда берардилар. Биз бензинни ўз эҳтиёжларимиз учун ишлатамиз, ўз автотранспортимизни тўлдирамиз. Тоннада ишлаш биз учун мутлақо қулай эмас, чунки автомашинанинг тўлиқ ёқилғи билан тўлдирилиши тоннадан бир неча марта кам. Бундан кейин ёқилғи сарфининг ички ҳисобини қандай юритамиз? Биз ЁММни дарҳол литрда кирим қила оламизми, чунки бу биз учун ёқилғини ҳисоблашнинг энг мақбул бирлиги? Бундан ташқари, етказиб берувчи бизга бензин зичлиги ҳақида маълумот бермаяпти, шунинг учун биз харид қилинган ҳажмни литрга аниқ ўтказа олмаймиз».

 

– Бензинни литрда кирим қилиб бўлмайди, чунки бирламчи ҳужжатларда – ҳисоб-фактура ва ЭЮТТҲда, сиз уни қабул қилган ҳужжатларда ҳажм тоннада ўлчанади. Яъни, бунинг учун сизда асос йўқ.

Ташкилот ичида ЁММни тоннада кирим қилгандан сўнг, сиз ҳажмни ички ҳисоб учун литрга ўтказишингиз мумкин.

Ўтказиш учун зичлик формуласи қўлланилади, бу – массани ҳажмга бўлиш.

Демак, етказиб берувчи ташкилотдан ёқилғи зичлиги тўғрисидаги маълумотни ҳужжат билан сўрашингиз керак. Улар ўз навбатида буни ишлаб чиқарувчидан олишлари мумкин. Агар уларда бундай маълумот бўлмаса, эҳтимол, тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мутахассисларни ёллашингизга тўғри келади. Бундай мутахассислар «Ўзбекнефтгаз»да албатта бор. Тушунарлики, бу сиз учун қўшимча харажатлар бўлади, чунки бу хизматлар пуллик. Бу ерда яна шуни тушуниш керакки, зичлик – ҳароратга қараб ўзгарадиган катталик. Буларнинг барчаси жуда қиммат ва ноқулай эканлигини тушунаман.

Солиқ маъмурчилиги солиқ тўловчиларни ёқилғи ҳисобини тоннада юритишга мажбур қилади. Майли, бундай қарор қабул қилинган экан, бухгалтерлар учун йўриқномалар бўлиши керак – корхонада, машиналарга ёқилғи қуйишда бу ҳисобни қандай юритиш керак. Аммо, негадир солиқ органлари бу ҳақида қайғурмаган, машиналарга ёқилғи қуйишни тоннада ҳисоблаш мантиқсиз ва ноқулай эканлигини, тоннани литрга ўтказиш қийин эканлигини ҳисобга олмаган.

Солиқ тўловчиларга норозилик билдиришдан бошқа чора қолмайди. Бунда нафақат бухгалтерлик гуруҳларида, балки солиқ органларига расмий мурожаатлар ҳам норозилик билдириб ёзилмоқда. Эҳтимол, бу бизнинг барчамизга солиқ органларидан ҳисоб юритиш бўйича батафсил йўриқномалар олишга ёки қарорнинг бекор қилинишига ёрдам берар.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ul/publish/doc/text204277_emmni_tonnadan_litrga_qanday_utkazish_mumkin