Меҳнат биржасига бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот топшириш керакми

preview

«Илгари бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни меҳнат биржасига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топшириш талаби мавжуд эди. Лекин бу талаб жорий йилнинг 22 сентябридан ўз кучини йўқотди. Корхона меҳнат биржасига бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот топширишга мажбурми?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни топшириш зарур.

Ҳақиқатан ҳам, Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва ходимларни бўшатиш режалаштирилаётганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги 22.12.1999 йилдаги 858-сонли Низом ҳозирги вақтда ўз кучини йўқотган.

Бироқ қонунчилик корхоналарнинг бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларни топшириш ва ходимларни бўшатиш режалаштирилаётганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этиш мажбуриятини назарда тутади.

Иш берувчилар бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир ҳисобот ойининг охирги ҳолатига кўра «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали электрон шаклда маҳаллий меҳнат органига тақдим этадилар. Шунингдек, корхоналар ходимларни оммавий бўшатиш режалаштирилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни – ҳар бир ходим кўрсатилган ҳолда – бўшатишдан 2 ой олдин «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК орқали электрон шаклда тақдим этадилар .

 

 

 

 

Кадрлар ҳисоби Кадрлар ҳисоби Кадрлар ҳисоби /ul/publish/doc/text204279_mehnat_birjasiga_bush_ish_urinlari_tugrisida_hisobot_topshirish_kerakmi