Аутстаффинг шартномаси бўйича қандай ишларни бажариб бўлмайди

preview

25.10.2024 йилдаги  ВМҚ-706-сон 13-бандига мувофиқ аутстаффинг шартномаси бўйича баъзи турдаги ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Қандай ишлар ҳақида гап кетаётгооани сизни қизиқтирадими? Объектлар ва ускуналардаги қандай турдаги ишлар хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар (ускуналар)га, шу жумладан портлаш-ёнғин хавфи бўлган, агрессив ёки радиоактив хавфли ускуналар жумласига киритилган?

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, юрист Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

 

– Хавфли ишлаб чиқариш объектларига қуйидагилар :

1) қуйидаги хавфли моддаларни ишлатадиган, ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган, ҳосил қиладиган, сақлайдиган, ташийдиган, йўқ қиладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради:

  • портлаш-ёнғин хавфли муҳитни ҳосил қила оладиган моддалар;
  • тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражаси бўйича I, II ва III хавф синфларига (ўта хавфли, юқори хавфли ва ўртача хавфли) мансуб зарарли моддалар;
  • муайян турдаги ташқи таъсир кўрсатилганда иссиқлик ажралиб чиқиши ва газлар ҳосил бўлиши билан жуда тез ўз-ўзидан тарқаладиган кимёвий ўзгаришга қодир бўлган портловчи моддалар;
  • инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли концентрацияларда моддалар тутган ишлаб чиқариш чиқиндилари;

2) 0,07 МПа дан юқори босимда ёки иш суюқлигининг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;

3) стационар ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган;

4) қора ва рангли металлар қуймалари ҳамда шу қуймалар асосидаги қотишмалар олинадиган;

5) кон ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитларида ишлар олиб бориладиган.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари хавфлилик даражасига кўра тоифаларга бўлинади. Юқори хавфли объектлар – бу биринчи турдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўлиб, уларда хавфли моддалар чегаравий нормаларга тенг ёки улардан ошадиган миқдорларда ишлатилади, ишлаб чиқарилади, қайта ишланади, ҳосил қилинади, сақланади, ташилади, йўқ қилинади .                                                        

Қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори хавф даражали объектлар (ускуналар), шу жумладан портлаш ва ёнғин хавфли, агрессив ва (ёки) радиоактив хавфли ускуналар сифатида таснифланган объектлар ва ускуналарда аутстаффинг шартномаси бўйича ишларни бажариш мумкин эмас . Мос равишда аутстаффинг шартномасини тузишда:

1) қабул қилувчи ташкилотдан объект биринчи турдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларига кирмаслигини аниқлаштириш;

2) унинг тури кўрсатилган объектнинг идентификация варағи билан танишиш керак.

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /ul/publish/doc/text205084_autstaffing_shartnomasi_buyicha_qanday_ishlarni_bajarib_bulmaydi