Солиқчилар етказиб берувчининг ЭҲФни ҳақиқий эмас деб топганда

preview

Асосий воситалар етказиб берувчиси ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни акс эттирган ва корхона уни ҳисобга қабул қилган. Кейинчалик камерал текширув натижалари бўйича солиқ органи битимни – сохта, етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасини эса ҳақиқий эмас деб топган.

Ушбу вазиятда ҚҚС ҳисобга қабул қилиш суммасини тузатишни қандай акс эттириш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналига обуна бўлинг.

 

Камерал текширув натижалари бўйича солиқ органи ҚҚС билан бирга 56 000 минг сўм суммада асосий воситалар сотиб олиш битимини сохта деб топган. Етказиб берувчи битим бўйича олган пул маблағларини қайтарган, корхонага эса асоссиз ҳисобга қабул қилиш туфайли 6 000 минг сўм миқдорда ҚҚС қўшимча тарзда ҳисобланган.

Корхона ушбу етказиб бериш бўйича ҳисобга олинган 6 000 минг сўм миқдоридаги ҚҚСга тузатиш киритиши (тиклаши) керак:

Хўжалик операцияси мазмуни

Сумма, минг сўм

Ҳисобварақларнинг боғланиши 

   

дебет

кредит

СТОРНО Товар сотиб олинди

50 000

0130

6010

СТОРНО Сотиб олинган ускуна бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди

6 000

4410

6410

Етказиб берувчидан пул маблағлари келиб тушди

56 000

5110

6010

 

Бухгалтерия ҳисобида корхона ҚҚСни тузатган, лекин шунингдек давлат органи қарорига эътироз билдирган ва суд солиқчилар ҳаракатларини ноқонуний деб топган вазиятни қандай акс эттиришни «Норма» экспертлари ва Солиқ қўмитаси мутахассисларининг биргаликдаги тавсиясида ўқинг > > >

Агар ташкилот солиқ органи томонидан хабарномада эътироз билдирилаётган битимни сохта (қалбаки) деб тан олмаса ва ҚҚСни ҳисобга қабул қилишни бекор қилиш учун асос йўқ деб ҳисобласа, хабарномага жавоб учун тавсия этиладиган матн шу ерда:

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда бундай тузатиш my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали акс эттирилади. Бунинг учун «Хизматлар» бўлимида («Электрон ҳужжат айланиши» кичик бўлими) «ЮШ учун ҚҚС суммасига тузатиш киритиш» хизматини танланг.

Бу ҳақда батафсилроқ шу ерда ўқинг > > >

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text210389_soliqchilar_etkazib_beruvchining_ehfni_haqiqiy_emas_deb_topganda