Ходимни ишдан бўшатишда махсус кийим нархи ушлаб қолинган бўлса

preview

Вазият: умумий овқатланиш корхонаси ишлаб чиқариш ходимларини махсус кийимлар билан бепул таъминлайди. Бунда раҳбариятнинг буйруғига мувофиқ ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходим ишдан бўшатилганда унинг иш ҳақидан махсус кийим қийматининг бир қисми – ундан фойдаланишнинг қолган муддатига мутаносиб равишда ушлаб қолинади.

Ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан махсус кийим қийматини ушлаб қолиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланадими?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ҳа, ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан махсус кийим қийматини ушлаб қолиш бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланмадир  .

ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур ҳолда солиқ суммасини ўз ичига оладиган ушлаб қолиш суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Шунингдек, бу амалиёт фойда солиғи оқибатларини келтириб чиқаради. Бу ҳақда ва шунингдек, бундай операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги тавсияда ўқинг:

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text211612_hodimni_ishdan_bushatishda_mahsus_kiyim_narhi_ushlab_qolingan_bulsa