Янгиликлар
Дата публикации 16.01.2026
15 январь куни (ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот топшириш муддатидан 5 кун олдин) my.soliq.uz сайтидаги «Автомат» бўлимида кўпчиликда ҳисоботларнинг қоралама нусхалари шакллантирилди. Нима учун «Автомат» бўлимини «бўш» компаниялар бўйича ҳам текшириш муҳимлигини ТА-VАТ бухгалтерия компанияси асосчиси Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.01.2026
Заргарлик буюмлари таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қийматининг янги имтиёзли МХИКлари яратилди. МХИК маълумотларидан фойдаланган ҳолда ЭҲФда кўрсатилган сумма ҚҚС бўйича ҳисоботда реализация сифатида акс эттирилмайди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 16.01.2026
«ЯММТ» ИДАК дирекцияси 2026 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилган ЯММТдаги янгиликлар бўйича иш берувчиларнинг саволларига жавоб берди . Улар тизимда рўйхатдан ўтиш имкониятига тааллуқли: – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (ФҲТ); – барча турдаги таътиллар. Тафсилотлар – бухгалтер ... 

Дата публикации 16.01.2026
Корхоналар энди йиллик 1 КВни топширмайди, у тарихда қолди. Унинг ўрнига йиллик статистика ҳисоботининг янги тури – 1 korxona shakli «Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот» тасдиқланди. Айнан уни e-Stat 4.0 орқали электрон шаклда топширамиз. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 16.01.2026
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари бўйича маълумотнома ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китобнинг проактив шакллари – қораламалар кўринишида пайдо бўлди. Бухгалтерларда табиийки, нима қилиш керак, деган савол туғилади. Биз «Янги технологиялар» ИАМ вакилларига савол бердик, жавоб билан бўлишамиз: ... 

Дата публикации 15.01.2026
10 январга қадар халқ депутатлари кенгашлари ер солиғи бўйича коэффициентларни солиқ органларига ўтказиши керак эди. 15 январь ҳолатига кўра, айрим туманлар бўйича маълумотлар ҳалигача порталда мавжуд эмас, 2026 йил учун солиқ органлари сайтидаги калькулятор янгиланмаган. Тошкентнинг қайси туманлари учун ставкалар аллақачон эълон қилинганини шарҳимизда ўқинг. Қолганларини қабул қилиниши биланоқ маълум қиламиз: ... 

Дата публикации 15.01.2026
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ЭҲФ хавфларини баҳолаш реестри my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда пайдо бўлди. У хизматларда – юридик шахс профилида – «ЭҲФ ҳавф даражаси» саҳифасида жойлашган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 14.01.2026
Солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари 12 январь куни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг проактив тартиби бўйича саволларга жавоб беришди. Шу жумладан – солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкни баҳолаш натижаларини қўллаш муддатлари тўғрисидаги масалага. Биз кичик шпаргалка туздик: ... 

Дата публикации 14.01.2026
Молия вазирлиги ва ХХР Давлат солиқ бошқармаси 2026 йил 1 апрелдан фотоэлектр маҳсулотлари бўйича экспорт учун ҚҚСни қайтариш бекор қилиниши ва аккумулятор маҳсулотлари экспортига ҚҚСни қайтариш ставкаси пасайтирилишини эълон қилди. Шунга кўра, Хитой экспортчиларидан бундай товарларни сотиб олиш нархи шу санадан бошлаб ошиши аниқ. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 13.01.2026
Компаниянинг почта (юридик) манзилини ўзгартириш одатий ҳол. Бир туманда офисни ижарага олдик, бошқа туманга кўчишга қарор қилдик. Шунга кўра, янги ижара шартномасини E-ijara тизимида ва янги почта манзилини –new.birdarcha.uz тизимида рўйхатдан ўтказишимиз керак. Компанияда солиқ қарздорлиги ва қонун билан боғлиқ бошқа муаммолар йўқ. Бу ерда нима нотўғри бўлиши мумкин? Тизимда нотўғри бўлиши мумкин экан... Шахсий тажриба мисолида фикримизни сиз билан ўртоқлашамиз: ... 

Дата публикации 12.01.2026
Охирги 3 кун ичида бухгалтерлар ўз «шахсий кабинетлари»га кўплаб қизиқарли маълумотларни олишди. Жума куни – ер ва мол-мулк солиғи бўйича, шанба куни – ҚҚС бўйича, якшанба куни – ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг проактив тартиби тўғрисида хабарномалар бўлди. Агар ҚҚС қисмида проактивлик бўйича саволлар унчалик пайдо бўлмаган бўлса, иш ҳақи солиқлари бўйича – жуда ҳам кўп масалалар бор. Бухгалтерга бир лаҳзада шунча нозик жиҳатлар автоматлаштирилганда, у дарҳол тушунади – бу яхшилик билан тугамайди... Ҳақиқатдан унчалик узоқ бўлмаган «автомат»ни шакллантириш учун солиқ идораси барча керакли маълумотларни қаердан олиши тушунарсиз. Бухгалтер 5 кун ичида тузатишлар киритишга улгуриши учун у буни қайси санадан амалга оширади. Якшанба кунги билдиришнома айнан шу ҳақда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳамма нарса унчалик қўрқинчли эмас деб ҳисоблайди: ... 

Дата публикации 09.01.2026
Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари 2026 йилда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича солиқ базасини ҳисоблаш учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентларни тасдиқлади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида. ... 

Дата публикации 09.01.2026
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил учун битта муҳим тузатиш билан иш вақтининг ишлаб чиқариш тақвимини эълон қилди. Хусусан: 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш вақти давомийлиги 2026 йилда 1 соатга узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 08.01.2026
Солиқ тўловчилар 20 январдан кечиктирмай қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи бўйича ҳисобот беришлари керак СК 431-м. Ҳисобот шакллари my.soliq.uz порталида жойлаштирилган: айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – 10510_20; бошқа солиқ тўловчилар учун – 10510_21. Солиқ қўмитаси зарур ҳолларда бундай ҳисоботларга қандай ўзгартиришлар киритишни тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.01.2026
Илгари касса аппаратларидан фойдаланган тадбиркорлар томонидан рақамли платформаларни (хусусан, Xolis тизимини) қўллаш масалаларини муҳокама қилишда давом этамиз. Мутахассислар юзага келган ҳуқуқий зиддиятлар ва янги тизим савдо фаолиятининг кўплаб ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги ҳақида хабар беришмоқда. Онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди: ... 

Дата публикации 08.01.2026
Президентнинг 24.12.2025 йилдаги «2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-257-сон Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Бандлик вазирлиги 2026 йил учун иш вақтининг ишлаб чиқариш календарини тайёрлади. Тақвимда йил давомида – Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайити саналари белгилангандан кейин аниқликлар киритилиши мумкин. ... 

Дата публикации 07.01.2026
1 январдан бошлаб ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун – айланмадан 1 фоиз миқдорида янги солиқ режими кучга кирди. Чакана савдо субъектларига эса тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида шакллантирилган махсус QR-код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурияти юклатилди. Биринчи ва ҳозирча ягона шундай платформа Paynet томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, ушбу янгиликлар билан боғлиқ кўплаб амалий масалалар – касса аппаратлари, корпоратив карталардан тўловларни қабул қилиш, товарларни ҳисобга олиш, маркировкалаш ва бошқалар бўйича ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. «Paynet» АЖ коммуникациялар бўйича раҳбари Зумрад АРАПЖОНОВА бизнинг илтимосимизга кўра, қайси масалалар бўйича қарор аллақачон маълумлиги ва қайси механизм ҳали ҳам такомиллаштирилаётганини тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.01.2026
Тошкент вилояти учун кўчмас мулкни ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар қабул қилинди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида: ... 

Дата публикации 29.12.2025
2026 йил январь ойида айрим ташкилотлар декабрь, чорак ёки йил учун янги статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисобот беришлари керак бўлади. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси танланма кузатувларга тушадиган омадлилар рўйхатини ҳам эълон қилди. Ўзимизни – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳидаги жадвалдан излаймиз: ... 

Дата публикации 25.12.2025
2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади. ...