Е-ijara да шартномани рўйхатдан ўтказиш муаммолари ва ижара шартномасининг ҳақиқийлигини текшириш

preview

ДСҚ  кўчмас мулк ижара шартномаси ҳақиқийлигини қандай қилиб текшириш  тўғрисидаги эслатмани эълон қилди.  Мазкур идора шунингдек нима учун тадбиркорлик субъектида е-ijara да шартномани рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши сабабларини изоҳлаб берди.

 

Шартноманинг ҳақиқийлиги 

Шартноманинг ҳақиқийлигини билиш учун, уни солиқ органларида рўйхатга қўйилганлиги тўғрисидаги  гувоҳномада QR-кодни смартфонингиз билан ўқинг. Мазкур код ижарага берувчи томонидан ijara.soliq.uz га киритилган маълумотларни ижарачи тасдиқлаганидан сўнг, автомат тарзда тизим томонидан шакллантирилади.

Шундан сўнг сиз шартнома мазмунига ҳаволани қабул қиласиз. Агар ушбу маълумотлар тақдим этилган шартномага  мос келса, демак  у ҳақиқий.

Эътибор беринг

Ҳар эҳтимолга қарши ижарага берувчига ва ижарачига е-ijara да рўйхатга олиш гувоҳномасининг электрон ва (ёки) чоп этилган нусхасини сақлаб қўйишлари тавсия этилади.

Бу е-ijara тизимида тегишли маълумотларни излашда ёрдам беради.

 

Рўйхатга олиш

Ijara.soliq.uz тест режимида ишлайди, дастурчилар солиқ тўловчилардан тушган шикоятларни ҳисобга олган ҳолда уни қайта ишаб чиқишяпти. Кўчмас мулкни е-ijara да ижарага бериш ва ундан  беғараз фойдаланиш шартномасини рўйхатга олиш 2022 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади , бу муддатга қадар барча камчиликлар бартараф этилади.

Хусусан, “Ижара тўғрисидаги” Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ижарачи ижарага олинган кўчмас мулкнинг бир қисмини учинчи томонга иккиламчи ижарага бериши мумкин. ВМҚ-№ 595, 3-бандидан келиб чиқиб, бундай шартномаларни ҳам е-ijara да рўйхатдан ўтказиб қўйиш лозим. Ҳозир мазкур ресурсни  шу йўналиш бўйича такомиллаштириш  ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, дастурнинг баъзи фойдаланувчиларга шартномани рўйхатга олиш имконини бермайдиган  бошқа камчиликлари бартараф этилмоқда  

(Ижарачиларнинг маълумотларини жўнатишга уриниш бўлганда, тизим «Yuborilmoqda» деб ёзади ва улар жўнатилмай қолади....”, “Ижарачи ижарага берувчи томонидан тизимга киритилган маълумотларни кўрмайди...” ва бошқалар).

Бу ерда ҳамда бу ерда манбаларга қаранг. 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text175687_e-ijara_da_shartnomani_ruyhatdan_utkazish_muammolari_va_ijara_shartnomasining_haqiqiyligini_tekshirish