Суғурта товони ва автомобилни таъмирлаш харажатлари қандай ҳисобга олинади

preview

“Корхона балансида турган автомобиль ЙТҲга учради. Корхона суғурта бўйича товон пули олди ва худди шу суммага автомобилни таъмирлатди. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўлайди” 

Суғурта товони олиш ва автотранспортни таъмирлашга харажатларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттиришни “Жавоб берамиз!” экспертлари тушунтиришди:

 

Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дт

Кт

Суғурта компаниясининг суғурта товони тўлаш бўйича қарзи акс эттирилди

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

9390 “Бошқа операцион даромадлар”

Суғурта компаниясидан суғурта товони келиб тушди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

Автомобилни таъмирлашга харажатлар ва ҚҚСни ҳисобга олиш, агар автомобилдан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилса

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар,

4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”,

1040 “Эҳтиёт қисмлар”

 

Солиқ оқибатлари

Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар фойда солиғи ҳисоб-китобида даромад сифатида ҳисобга олинмайди .

Эътибор беринг

“Жавоб берамиз!” маълумот хизмати – бу “Норма” экспертлари ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича жавобларини олишнинг ажойиб имконияти.

Сиз ҳавола бўйича ўз саволларингизни беришингиз мумкин. Шарти - сиз “Норма” ахборот маҳсулотларидан бирининг (“Солиқ ва божхона хабарлари”, “Норма маслаҳатчи” газеталари, Buxgalter Pro, “Norma. Қонунчилик”, “Norma. Амалий бухгалтерия” ва бошқалар) фойдаланувчиси (обуначиси) бўлишингиз керак.

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text182654_sugurta_tovoni_va_avtomobilni_tamirlash_harajatlari_qanday_hisobga_olinadi