Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли тузатилди
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ноаниқликлар мавжуд бўлиб, улар тезкор равишда тузатилди.
Ҳисоб-китобга қуйидаги тузатишлар киритилди:
- 011-сатрга “Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар” ўтказилди;
- Янги 012-сатр “Реализация сифатида қараладиган даромадлар” пайдо бўлди. У 1-илова кўрсаткичларидан (0201-0206-сатрлар) келиб чиқиб тўлдирилади.
Ушбу сатрларни тўлдириш ва илованинг 020-сатрида олинган якунни Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида фаолият турлари бўйича тақсимлаш лозим (агар сизда бир нечта фаолият тури мавжуд бўлса).
- “Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда” 020-сатрга ўтказилди ва 010+011+012-сатрларни қўшиш ва бутун даромадга бўлиш билан аниқланади.
- Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида энди фақат “Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 030-сатри)” акс эттирилади.
- “Солиқ солинадиган жами даромад” (040-сатр) 010+ 011+ 012+030-сатрлар суммасига тенг.