Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қачон ўтиш мумкин

preview

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:

 

– ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб ўтишга ҳақли, агар :

  • ўтган йилда уларнинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
  • улар мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар деб ҳисобланмаса .
Мисол
ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтмоқда.
2021 йил якунларига кўра айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошди, шу сабабли у 2022 йилдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2022 йилда корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. Шу боис у 2023 йилдан яна айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли.

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қуйидаги вазиятда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтишга ҳақли :

  • башарти жорий йил якунлари бўйича жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
  • камида 12 ойдан кейин, фақат навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб.
Мисол
Айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтмоқда.
2020 йил якунларига кўра айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. У 2021 йилда айланмадан олинадиган солиқни тўлашда давом этди ва уни I чорак давомида тўлади. Апрель ойидан корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтди.

2021 йилда жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. Корхона камида 12 ойдан кейин, навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтиши мумкин. Кўриб чиқилаётган ҳолатда – 2023 йилдан бошлаб, башарти 2022 йилги жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса.

ҚҚС ва фойда солиғидан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома жўнатинг (шакл коди – 10102_5). Ушбу шакл my.soliq.uz сайтидаги айланмадан олинадиган солиқ бўйича электрон ҳисобот таркибида ҳам мавжуд.

Эътибор беринг

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтаётган йил бошланишига қадар 10 иш кунидан кечиктирмай хабарнома жўнатишингиз зарур 

Яъни 2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтаётганда 2022 йил 16 декабрдан кечиктирмай хабарнома жўнатинг.

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text184947_aylanmadan_olinadigan_soliqni_tulashga_qachon_utish_mumkin