Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
6 январь - инвестициялар бўйича статистика ҳисоботини топширишнинг сўнгги куни
Илгари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали Давстатқўм 2020 йил учун 1-ID шаклига асосан жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот топшириш муддатлари 7 январга қадар узайтирилганлиги тўғрисида билдиришномани йўллади. Buxgalter.uz айрим ўзига хос жиҳатларни аниқлаштирди.
Узайтириш янги йил байрами ва бухгалтерлар учун зарур қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз,1-ID шакли бўйича ҳисоботни корхоналар ҳар чоракда ва ҳар йили - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар топширадилар.
Ҳисоботни юридик шахслар - инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ижрочилари тақдим этадилар.
Ҳисоботни онлайн топшириш мумкин. Ҳисобот бланкаси ва уни тўлдириш бўйича тушунтириш - бу ерда. Статистика ҳисоботларининг бутун рўйхатидан шахсий кабинетда Estat 3.0 дастурида фойдаланиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун ЭРИ калити зарур.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади