Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Эслатма: 5 январгача нимани эсдан чиқармаслик лозим
5 январга солиқларни тўлашнинг охирги иккита санаси тўғри келади. Ушбу кун дам олиш куни бўлганлиги боис муддатлар бир кун олдинга – 6 январга ўзгаради.
5 январь:
- 2019 йилнинг декабрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни .
Иш берувчи 2,11 МҲЭКМдан ошадиган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва 2020 йилнинг 6 январидан кечиктирмай солиқни тўлаши шарт .
- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Татьяна ЛИМАРЕВА