Фаолиятни қандай қилиб тиклаш мумкин: қадамма-қадам алгоритм

preview

Фирма ўз фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиб қўйган эди. Бироқ ҳозир ишни тиклаш имкони пайдо бўлди. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Альберт САФИН бекор туриб қолган вақтга қараб фаолиятни тиклашнинг қадамма-қадам алгоритмини тайёрлади: 


1. Фирмангиз тугатилган ёки тугатилмаганини текширинг

Фирма фаолиятни амалга оширмаётганлар тоифасига киритилганидан буён камида 3 йил ўтгач уни давлат реестридан чиқаришлари мумкин . Мақомни my.gov.uz ва stat.uz сайтларидаги фирма СТИРи бўйича текшириш мумкин.


2. Фирма фаолиятни амалга оширмаётганлар тоифасига ўтказилган ёки ўтказилмаганини текширинг

9 ой давомида ҳисобрақамингизга пул маблағлари келиб тушмаган ва сиз солиқ ҳисоботини тақдим этмаган бўлсангиз, фирмангиз ушбу тоифага ўтказилади . Мақомингизни Давлат хизматлари марказида текширишингиз мумкин. Тиклаш учун ўша ернинг ўзида муассиснинг фирма фаолиятини давом эттириш тўғрисидаги қарорини тақдим этишнинг ўзи кифоя.


3. Банк билан тузилган шартнома ҳали ҳам амал қилаётган бўлса, ҳисобрақамингиз блокировкалаб қўйилган-қўйилмаганини билиш учун сўровнома орқали мурожаат қилинг

Ҳисобот топширмаган бўлсангиз ёки фирмангизни кўрсатилган манзилдан топа олмаган бўлсалар, ана шундай йўл тутишлари мумкин . Ҳисобрақамни тиклаш чораларини кўринг. Ана шу пайт ичида солиқ ҳисоботини топширмаган бўлсангиз, фирмага жарималар «илинган бўлиши» мумкинлигини ҳисобга олинг .


4. Аввалги шартнома бекор қилинган бўлса, ҳисобрақам очиш учун банк билан янги шартнома тузинг

Бекор туриб қолган вақтда тўлов терминалини топшириб юборган бўлсангиз, уни олиш учун ҳам шартнома тузинг.


5. Фирма ҳисобрақамида пул маблағлари бўлмаса, уни тўлдириб қўйинг

Тўлов терминали, НКМ олиш, ЭРИ бериш ёки муддатини узайтириш, ижара ҳақини тўлаш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган харажатларни фирма ҳисобрақамидан тўлаш зарур.


6. Амалдаги ЭРИнинг муддати ўтган бўлса, янгисини олинг ёки ҳали фаол бўлса, амал қилиш муддатини узайтиринг

ЭРИ калитининг амал қилиш муддати 24 ойни ташкил этади. E-imzo.uz сайтида онлайн режимда ёки Давлат хизматлари марказига бориб янгисини олиш ёки амалдагисининг муддатини узайтириш мумкин.


7. Жой ижарасини тиклаш юзасидан ижарага берувчи билан музокаралар ўтказинг

Бекор туриб қолган пайтда ижара ҳақини тўламаслик ҳақида келишиб олган бўлсангиз, жойдан фойдаланишни тиклаш ҳақида қўшимча келишув тузиш зарур.

Фирмангиз узоқ вақт бекор туриб қолган ва ижара шартномаси бекор қилинган бўлса, жой эгаси билан янги шартнома тузишингиз ёки янги жой топишингиз керак бўлади.

Фирма жойлашган жой (почта манзили) ўзгарганда янги таҳрирдаги устав ва таъсис шартномасини (мавжуд бўлганда) қабул қилиб, 10 кун ичида Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки онлайн режимда қайта рўйхатдан ўтиш зарур .


8. Бекор туриб қолган пайтда ойлик тўловларни ўтказиб турган бўлсангиз, онлайн-НКМга Техник хизмат кўрсатиш марказини (ТХКМ) хабардор қилишингиз шарт эмас

Илгари ойлик тўловларни тўхтатиб туриш ҳақида ТХКМ билан келишиб олган бўлсангиз, ўз фаолиятингизда онлайн-НКМдан фойдалана ва тегишинча, тўловларни тўлай бошлашингиз ҳақида уларни хабардор қилиб қўйинг.


9. Инкассация хизмати (мавжуд бўлганда) билан тузилган шартномани ўрганинг

Амал қилиш муддати ўтган-ўтмаганини текширинг ва зарурат бўлганда, шартнома муддатини узайтиринг. Сотишни тиклаётганингиз ҳақида инкассация хизматини хабардор қилинг. Уларга ишни бошлаган санангиз ва сотиш фаолияти амалга ошириладиган манзилни маълум қилинг. Нақд пулни топширишнинг дастлабки даврийлиги ҳақида келишиб олинг.

Ёдингизда бўлсин, нақд тушумни мустақил равишда ёки инкассаторлар орқали топшириш ҳақидаги қарорни ўзингиз қабул қиласиз. Кундалик тушумингиз 20 БҲМдан кўп бўлса, уни ҳар куни топширишингиз шарт. Сумма камроқ бўлса, топшириш даврийлигини мустақил равишда белгилайсиз .


10. Фаолиятни тиклаганингиз ҳақида Халқ банкини хабардор қилишингиз шарт эмас

Фирма бекор туриб қолган пайтда барча солиқ ва статистика ҳисоботини топширишда давом этади. Шу сабабли, кам деганда, битта ходим (одатда, директор) ойига лоақал бир неча иш куни ишлаши керак. Бекор туриб қолган пайтда ушбу ходим бўйича Халқ банкига реестр топширилиши, ЖШДС ва ШЖБПҲ тўланиши керак эди.


11. Фаолиятни тиклаганингиз ҳақида солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилинг

Бундай мажбурият ҳеч қаерда қайд этилмаган, бироқ шундай йўл тутиш тавсия этилади. Бунинг устига фаолиятни тиклаётганингизда муайян маълумотларингиз ўзгарган бўлса, рўйхатдан ўтиш карточкалари ва солиқ тўловчи тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тўлдиришингиз зарур бўлади .

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text160513_faoliyatni_qanday_qilib_tiklash_mumkin_qadamma-qadam_algoritm