Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
4-kb savolnoma шакли бўйича I чорак учун кимлар кузатилади
Давстатқўм сайтида жорий йилнинг I чорагида танланма кузатувга киритилган Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
Энди мазкур корхоналар 4-kb savolnoma (аввал 1-kb kuzatuv, 2-kb kuzatuv ва 3-kb kuzatuv) янги шакли бўйича кузатилишини қайд этиб ўтамиз.
Янги ҳисобот шакли пайдо бўлиши учун eStat 3.0 дастурида:
- eStat 3.0 дастурининг янгиланган версиясини юклаб олинг;
- «Шаблонлар» папкасига 4-kb savolnoma шаклини юклаб олинг. Шундан сўнг у тўлдириш ва жўнатиш учун очилади.
Диққат!
4-kb savolnoma янги кузатув шаклини 2021 йил 15 апрелга қадар (15 апрель ҳам киради) тақдим этиш зарур.(71) 202-80-74, (71) 202-80-75 телефон рақамлари орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
buxgalter.uz эксперти.