15 МАРТ

preview

2019 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни

Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 (942-сон Низомнинг 1-банди)

2019 йил декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2019 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2019 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 447-модда, 3-қисм; 448-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2019 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 417-модда, 2 ва 8-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 470-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2020 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар)

 2020 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширадилар

(Солиқ кодекси, 392-модда, 1 ва 2-қисмлар)