20 октябрь

preview

 

• 2025 йил сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);

 

• солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–2-қ.):

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан 2025 йил III чорак учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 280–281-м.).

Чет эл юридик шахслари томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, ҚҚСни солиқ агентлари – бундай хизматлар харидорлари тўлайди ва ҳисоботни тақдим этади (СК 278-м. 4-қ.);

 

• 2025 йил III чорак учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ давридаги (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Ўтган солиқ даврида солиқ тўловчида жами даромад бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас (СК 339-м. 6-қ.).

Хусусий амалиётдаги нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этадилар ва фойда солиғини йилига 1 марта – ўтган солиқ даврдан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар (СК 480-м.);

 

• юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаганлар томонидан, солиқ даври учун солиқ суммаси  БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаганлар, солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва ЯТТлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш.Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);

 

• 2025 йил III чорак учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рентага оид солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (солиқ базаси – рентага оид даромад мавжуд бўлганда) (СК 454-7-м.).

Рентага оид зарар мавжуд бўлганда ҳисобот йилига 1 марта – солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади;

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил сентябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 октябрь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text210918_20_oktyabr3