Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2006 й. ПҚ-306-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2006 й.

N ПҚ-306



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2005 йил 26 августда Қозон шаҳрида имзоланган гуманитар ҳамкорлик ҳақидаги Битими;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2005 йил 26 августда Қозон шаҳрида имзоланган келишилган чегара сиёсати Концепцияси тўғрисидаги Қарори;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2005 йил 26 августда Қозон шаҳрида имзоланган терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашда ҳамкорлик қилиш Концепцияси ҳақидаги Қарори;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2005 йил 26 августда Қозон шаҳрида имзоланган 2005-2007 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашда хамкорлик қилиш Дастури ҳақидаги Қарори;


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 103-модда.